АсосийЖамият

Тошкентда гиёҳвандлик савдоси фош этилди

Пойтахтда Telegram бот орқали гиёҳвандлик савдоси ва 2,3 млн долларлик крипто айланмани амалга оширган уч нафар шахс қўлга олинди.

'Тошкентда гиёҳвандлик савдоси фош этилди'ning rasmi

Тошкент шаҳар ИИББ ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ўтказган тезкор тадбирда Телеграмъдаги ноқонуний бот фаолияти фош этилди. У орқали гиёҳвандлик воситалари савдоси билан бирга крипто активларни олиш, ўтказиш ва айирбошлаш ишлари амалга оширилгани аниқланди.

Юнусобод туманида ўтказилган тадбирлар давомида 1997 йилда туғилган А., 2001 йилда туғилган Ш. ва Т. қўлга олинди. Улар бошқарувида бўлган бот орқали қарийб 95 минг транзаксия ўтказилиб, жами 2 миллион 375 минг долларлик крипто актив айланмаси қайд этилган. Текширувда телефонлар, ноутбуклар, банк карталари, СИМ-карталар, гиёҳванд моддалар ҳамда кучли таъсир қилувчи дорилар далилий ашё сифатида олинди.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчиларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Самарқандда 29 ёшли эркакнинг қорнидан 200 гр мих олиб ташланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:07

    Самарқандда 29 ёшли эркакнинг қорнидан 200 гр мих олиб ташланди

    Эркак қаттиқ стрессга тушгани ва ўз хатти-ҳаракатларини назоратга олмаган ҳолда ушбу жисмларни ютгани айтилмоқда.

    'Абдусатторов ва Синдоров 2025 йил энг кўп пул топган шахматчилар рўйхатига кирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:15

    'Эрондаги намойишларда ҳалок бўлганлар сони 35 нафарга етди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:56

    Эрондаги намойишларда ҳалок бўлганлар сони 35 нафарга етди

    Эронда давом этаётган норозилик намойишлари оқибатида камида 35 киши ҳалок бўлди, 1200 дан ортиқ фуқаро эса ҳибсга олинди.

    'Ўқитувчиларни навбатчиликка мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:51

    Ўқитувчиларни навбатчиликка мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди

    Фарғона вилоятининг Бувайда туманидаги мактабда ўқитувчилар тун-у кун навбатчилик қилишга мажбурлангани ортидан масъул раҳбар лавозимидан озод этилди.

    'Хитойнинг энг йирик компаниялардан бири ўз кадрларини Ўзбекистонда тайёрлайдиган бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:54

    Хитойнинг энг йирик компаниялардан бири ўз кадрларини Ўзбекистонда тайёрлайдиган бўлди

    Олмалиқ давлат техника институти ҳамда Хитойнинг кончилик ва қурилиш материалларини ишлаб чиқариш соҳасидаги дунёнинг энг йирик компанияларидан бири бўлган "CONCH Cement" ўртасида стратегик шериклик ва ҳамкорлик бўйича битим имзоланди.

    'Ўзбекистонлик ўқувчилар халқаро олимпиадаларда 210 та медаль қўлга киритди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:35

    Ўзбекистонлик ўқувчилар халқаро олимпиадаларда 210 та медаль қўлга киритди

    2025 йилда ўзбекистонлик ўқувчилар халқаро фан олимпиадаларида юқори натижа қайд этиб, 40 та олтин, 78 та кумуш ва 92 та бронза медални қўлга киритди.