АсосийЖамият

Интернетда гиёҳванд модда сотиб, қарийб 2,5 млн доллар криптоактив айланмасини амалга оширганлар ушланди

Ҳозирда уларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.

'Интернетда гиёҳванд модда сотиб, қарийб 2,5 млн доллар криптоактив айланмасини амалга оширганлар ушланди'ning rasmi

Тошкентда гиёҳвандлик моддалари савдоси учун Telegram-бот очиб, турли криптоҳамёнлар орқали 2 млн 375 минг долларлик криптоактив айланмасини амалга оширганлар ушланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Telegram мессенжерида ноқонуний гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ва психотроп моддалар савдоси учун яратилган махсус бот фош қилинган. Шунингдек, ушбу бот орқали криптоактивларни олиш, ўтказиш, айрбошлаш билан шуғулланиб келаётган шахслар аниқланган.

Ушбу ҳолат юзасидан пойтахтнинг Юнусобод туманида ўтказилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида 1997 йил йилда туғилган А. , 2001 йилда туғилган Ш. ва Т. исмли шахслар қўлга олинган ва улар томонидан мазкур бот бошқарилиб келинаётгани аниқланган. Ўтказилган тадбир давомида 4 дона телефон, 3 дона ноутбук, 12 дона турли хилдаги банк пластик карталари, 11 дона симкарталар, қоғозга ўралган гиёҳвандлик моддалар топилиб, холислар иштирокида расмийлаштирилиб олинган.

Шунингдек, гумонланувчилар А. ҳамда Ш. нинг телефон аппарати кўздан кечирилганда хорижий ҳамда бошқа электрон криптоҳамёнлар орқали 95 мингга яқин транзакциялар амалга оширилгани ва умумий ҳисобда 2 млн 375 минг долларга тенг бўлган миқдордаги криптоактивлар айланмаси амалга оширилгани аниқланган. Шунингдек, гумонланувчи Ш. билан ўтказилган суриштирувлар натижасида мазкур шахслар томонидан гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ва психотроп моддалар савдоси учун яратилган махсус канал улар томонидан бошқарилгани аниқланган.

Тезкор қидирув тадбирлари натижасида гумонланувчи А. нинг хонадони холислар билан кўздан кечирилганда, унинг яшаш манзилидан 550 дона кучли таъсир қилувчи дорилар топилган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 278-8-(Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги қонунчиликни бузиш), 243-(Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) ва 251-1-моддалари (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси танланган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Прокурор ходими пора билан қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:42

    Прокурор ходими пора билан қўлга тушди

    Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари асосида иш қўзғатилган.

    'Ўзбекистон ТИВ фуқароларга Яқин Шарққа сафарларни кечиктиришни тавсия қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:29

    Ўзбекистон ТИВ фуқароларга Яқин Шарққа сафарларни кечиктиришни тавсия қилди

    Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Яқин Шарқдаги вазият кескинлашаётгани сабаб фуқароларни хорижга чиқиш масаласида эҳтиёткор бўлишга чақирди.

    'Эронга қарши урушда уч нафар америкалик ҳалок бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:31

    'Умрадаги ўзбекистонликлар учун махсус қайтариш рейслари йўлга қўйилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:20

    Умрадаги ўзбекистонликлар учун махсус қайтариш рейслари йўлга қўйилади

    “Uzbekistan Airways” Умра дастури доирасида Саудия Арабистонига олиб борилган Ўзбекистон фуқароларини ватанга қайтариш учун махсус рейслар ташкил этилишини маълум қилди.

    'АҚШ расмийлари Хоманаий ўлими режим ўзгаришига олиб келишига шубҳа билан қарамоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:01

    АҚШ расмийлари Хоманаий ўлими режим ўзгаришига олиб келишига шубҳа билан қарамоқда

    АҚШнинг юқори мартабали амалдорлари Эрон олий раҳбари Али Хоманаий ўлдирилган тақдирда ҳам бу дарҳол режим алмашишига олиб келишига ишонмаяпти.

    'Шавкат Мирзиёев Яқин Шарқ давлатларига ҳамдардлик билдирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:08

    Шавкат Мирзиёев Яқин Шарқ давлатларига ҳамдардлик билдирди

    Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов қатор Яқин Шарқ давлатлари раҳбарлари билан телефон орқали мулоқот қилди.