Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, энг катта сарф Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келиб, пойтахтда таълим хизматлари учун 16,6 трлн сўм йўналтирилган. Бу республика бўйича умумий ҳажмнинг деярли ярмига тенг.
Кейинги ўринларда Самарқанд (2,5 трлн сўм) ва Фарғона (2,2 трлн сўм) вилоятлари қайд этилган. Андижон, Бухоро ва Наманган вилоятларида таълим хизматларига сарф ҳажми қарийб 1,7 трлн сўмни ташкил этган.
Энг паст кўрсаткичлар Сирдарё (343,7 млрд сўм), Навоий (438,5 млрд сўм) ва Жиззах (532,3 млрд сўм) вилоятларида кузатилган.






