Янги йилдан бошлаб тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказишда бир вақтнинг ўзида бир нечта хизмат кўрсатилади, якка тартибдаги тадбиркорларга фирма номи билан фаолият юритишга рухсат берилади. Шунингдек, “Энг яхши солиқ тўловчи маҳалла” номинацияси жорий этилади ва “Бюрократияни бартараф этиш – 2030” дастури ишга туширилади.
Ижтимоий соҳада ҳам қатор янгиликлар бор: ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси проактив тарзда тайинланади, айрим тиббиёт ходимлари ҳамда улар фарзандларининг контракт тўловлари қўллаб-қувватланади. Мактаб директорлари ва уларнинг ўринбосарларига KPI натижаларига кўра устамалар берилади.
Бундан ташқари, АҚШ фуқаролари учун визасиз режим жорий этилади, “Сунъий интеллект йўналишида энг яхши стартап” танлови ўтказилади, камбағал оилаларнинг аъло баҳоларга ўқийдиган фарзандлари оромгоҳларда бепул дам олиш имкониятига эга бўлади.






