АсосийЖамият

Туркия ва Арманистон визавий тартибни енгиллаштирди

2026 йил 1 январдан Арманистон ва Туркия дипломатик, хизмат ва махсус паспорт эгалари учун визаларни электрон тарзда, бепул олиш имкониятини йўлга қўяди.

'Туркия ва Арманистон визавий тартибни енгиллаштирди'ning rasmi

Бу ҳақда 29 декабрь куни ҳар икки давлатнинг Ташқи ишлар вазирликлари эълон қилди.

Давлатлар баёнотида таъкидланишича, мазкур чоралар икки давлат муносабатларини олдиндан шартларсиз нормаллаштиришга қаратилган. Ҳозирда Туркия ва Арманистон ўртасида дипломатик муносабатлар мавжуд эмас, чегара эса 1993 йилдан бери ёпиқ.

Сўнгги йилларда муносабатлар секин-аста яхшиланиб бормоқда: 2025 йил ёзда Эрдоған ва Пашинян Истанбулда, 2023 йилда эса Пашинян Анқарада учрашув ўтказган эди.

    Бошқа янгиликлар