АсосийЖамият

Сирдарёда тўрт нафар йўловчиси бўлган автомобиль каналга тушиб кетди

Фожиа оқибатида барча йўловчилар ҳалок бўлган, ҳайдовчи эса омон қолган.

'Сирдарёда тўрт нафар йўловчиси бўлган автомобиль каналга тушиб кетди'ning rasmi

Сирдарё вилоятида тўрт нафар йўловчи бўлган автомобиль каналга тушиб кетиши оқибатида оғир йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Фожиа оқибатида барча йўловчилар ҳалок бўлган, ҳайдовчи эса омон қолган.

Маълум қилинишича, ҳодиса жорий йилнинг 26 декабрь куни тахминан соат 21:30 ларда содир бўлган. 2001 йилда туғилган ҳайдовчи футбол ўйинидан кейин тўрт нафар танишини стадиондан олиб, уларнинг уйи томон йўл олган. Йўлда у бошқарувни йўқотиб, автомобиль йўловчилар билан бирга каналга тушиб кетган.

Ҳайдовчи чўкаётган автомашинадан чиқиб кетишга муваффақ бўлган ва шифохонага ётқизилган. 19–20 ёшли тўрт нафар йўловчи эса ҳалок бўлган. Улар бир маҳаллада яшагани айтилмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Хайрулло Ибадуллаевга Санкт-Петербургдаги Бош консулхонада “Жасорат” медали топширилди'ning rasmi

    Жамият 26.02.2026 17:17

    Хайрулло Ибадуллаевга Санкт-Петербургдаги Бош консулхонада “Жасорат” медали топширилди

    Тадбирда сўзга чиққан Хайрулло Ибадуллаев ушбу юксак эътироф учун Давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдириб, бундай вазиятда ҳар бир ўзбек фарзанди боланинг ҳаётини сақлаб қолиш учун шундай йўл тутиши табиий эканини таъкидлади.

    'Отамурод Райимбоевга Президент совғаси — BYD Chazor топширилди'ning rasmi

    Жамият 26.02.2026 16:35

    Отамурод Райимбоевга Президент совғаси — BYD Chazor топширилди

    Президент билан учрашувда қўшиқ куйлаган ўқувчига машина берилди.

    'Эҳтиёжманд оилаларга 422,4 млрд сўм моддий ёрдам ажратилди'ning rasmi

    Жамият 26.02.2026 12:35

    Эҳтиёжманд оилаларга 422,4 млрд сўм моддий ёрдам ажратилди

    Биринчи босқичда 616 мингдан ортиқ оила давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватланди.

    'Сурхондарёда 7,1 млрд долларлик 44 та лойиҳа бошланди'ning rasmi

    Жамият 26.02.2026 12:32

    Сурхондарёда 7,1 млрд долларлик 44 та лойиҳа бошланди

    Янги лойиҳалар доирасида 18 минг иш ўрни яратилиб, йирик экспорт ҳажмига эришиш режалаштирилмоқда.

    'Telegram орқали психотроп модда сотганлар ушланди'ning rasmi

    Жамият 26.02.2026 12:20

    Telegram орқали психотроп модда сотганлар ушланди

    Гумонланувчилар гиёҳванд моддаларни бот орқали сотиб, белгиланган жойларга яшириб қолдирган.

    'Тошкентда 10-синф ўқувчиси БМW’да ЙПХ инспекторини уриб юборди'ning rasmi

    Жамият 26.02.2026 12:10

    Тошкентда 10-синф ўқувчиси БМW’да ЙПХ инспекторини уриб юборди

    Вояга етмаган ҳайдовчи автомобилни гувоҳномасиз бошқарган. Ҳолат юзасидан прокуратура текширув бошлади.