АсосийБу қизиқ

Доллар курси пасайди

Марказий банк маълумотига кўра, 30 декабрь куни доллар 12 025 сўмни ташкил этди.

'Доллар курси пасайди'ning rasmi

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан қийматларини эълон қилди. Доллар 31,99 сўмга пасайиб, 12 025,33 сўмга етди.

Евро 30,44 сўмга тушиб, 14 162,23 сўмни ташкил қилди, рубль эса 0,09 сўмга кўтарилиб, 155,25 сўмга етди.

Банк маълумотига кўра, 2025 йил январь-ноябрь ойларида ички валюта бозорида хорижий валютага бўлган таклиф талабдан тезроқ ўсди ва шу даврда сўм курси 7,5 фоизга мустаҳкамланган.

    Бошқа янгиликлар