АсосийЖамият

Тошкент вилоятида кадастр ходими пора олаётганда ушланган

Бўстонлиқ туманида ер ҳужжатларини расмийлаштириш эвазига 5 минг доллар талаб қилган ходим қўлга олинди.

'Тошкент вилоятида кадастр ходими пора олаётганда ушланган'ning rasmi

Давлат хавфсизлик хизмати хабарига кўра, Тошкент вилояти Давлат кадастр палатаси Бўстонлиқ туман филиали ходими юқори лавозимдаги танишлари орқали 8 сотих ерга оид хонадоннинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига фуқародан 5 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Тезкор тадбир давомида ходим пулни олган вақтида ушланган ва ашё далиллар қўлга олинган. Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари (фирибгарлик) ҳамда 28 ва 211-моддалари (жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятининг қонуний талабларига бўйсунмаслик) бўйича жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразм вилоятида ички ишлар органи ходими 30 минг доллар пора олаётганда қўлга олинган эди.

    Бошқа янгиликлар