АсосийЖамият

Исроил “дунёнинг энг обрўсиз мамлакати” деб эълон қилинди

2025 йил глобал бренд рейтингида Исроил охирги ўринни эгаллади, мамлакатнинг халқаро обрўйи кескин пасайган.

'Исроил “дунёнинг энг обрўсиз мамлакати” деб эълон қилинди'ning rasmi

“Nation Brands Index” тадқиқотига кўра, Исроил 20 йил ичида энг паст кўрсаткични қайд этди. Рейтинг мамлакатнинг туризм, аҳоли, маданият, иммиграция, экспорт ва бошқарув соҳаларидаги обрўсини баҳолайди. Тадқиқот натижаларига кўра, нафақат ҳукуматга, балки Исроил фуқароларига бўлган салбий қарашлар кучайган, асосий сабаб – Ғазо ва Қуддусдаги можаролар.

Шунингдек, Исроил маҳсулотлари ва экспортига бўлган ишонч ҳам пасайган, “Made in Israyel” белгиси билан боғлиқ бойкотлар давом этмоқда. 2023-йил октябридан буён Ғазода 71 000 дан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлгани сабабли, дунё бўйлаб, шу жумладан Европа ва Шарқий Осиёда ҳам салбий қарашлар кучайган.

Сўнгги сўровномалар, хусусан Pew Research ва YouGov маълумотларига кўра, 2025-йилда АҚШда аҳолининг 53 фоизи Исроилни салбий баҳолаган, Европада эса Британия, Франция, Германия, Дания, Испания ва Италияда одамларнинг аксарияти Исга нисбатан салбий қарашга эга. Ёш авлод ва Ғарбий Эвропада ижобий қарашлар камайиши Исроилнинг халқаро обрўсига ва иқтисодий истиқболларига жиддий хавф туғдирмоқда.

    Бошқа янгиликлар