АсосийЖамият

Лукашенко ҳоккей ўйини вақтида жароҳат олди

Беларус президенти Минскдаги “Олимпик-Арена”да бўлиб ўтган ҳоккей ўйинида йиқилиб, орқа мушакларини шикастлади.

'Лукашенко ҳоккей ўйини вақтида жароҳат олди'ning rasmi

Беларус президенти Александр Лукашенко 71 ёшда бўлишига қарамай, ҳаваскор даражада ҳоккей ўйнайди. Минскдаги ўйинда у Брест вилояти жамоасига қарши майдонга тушди ва жамоадоши Ярослав Чуприс билан тўқнашиб, орқа мушакларида чўзилиш жароҳати олди.

Лукашенко ўзини яхши ҳис қилаётганини маълум қилган ва кейинги ўйинга тайёргарлик кўраётганини билдирган. Ўйин 5:5 ҳисобида дуранг билан якунланган.

Олдинги йилларда ҳам Лукашенко ҳаваскор ҳоккей учрашувларида қатнашган, жумладан, 2021-йилда Россия президенти Владимир Путин билан бир жамоада ўртоқлик учрашувида майдонга тушган. Шунингдек, 2022-йилда Республика мусобақаси вақтида юзига ҳоккей таёқи тегиши ҳам қайд этилган.

    Бошқа янгиликлар