АсосийДунё

Сурия қирғоқбўйи ҳудудларида норозилик намойишлари бошланди

Шиалар масжидида содир бўлган портлашдан сўнг алавийлар Латакия ва Тартусда кўчаларга чиқди, тўқнашувлар қурбонларга олиб келди.

'Сурия қирғоқбўйи ҳудудларида норозилик намойишлари бошланди'ning rasmi

Сурияда шиаларга мансуб Имом Али ибн Абу Толиб масжидида юз берган портлаш ортидан мамлакатнинг қирғоқбўйи ҳудудларида яшовчи алавийлар оммавий норозилик намойишларини ўтказди. Бу ҳақда Zamon.uz хабар берди.

Намойишчиларнинг талаблари орасида алавийлар хавфсизлигини кучайтириш ҳамда ўзини ўзи бошқариш ваколатларини кенгайтириш бор. Норозиликлар Ҳомс шаҳридаги масжидда жума намози вақтида содир бўлган портлашдан икки кун ўтиб бошланган.

Латакия ва Тартус шаҳарларида норозилик билдирувчилар билан қарши намойишчилар ўртасида тўқнашувлар юз берган. Маҳаллий соғлиқни сақлаш идораларига кўра, ҳодисалар оқибатида камида уч киши ҳалок бўлган, қарийб 60 нафар фуқаро жароҳат олган. Қурбонлар орасида хавфсизлик кучлари ходими ҳам бор.

Расмийлар тартибни тиклаш учун қўшимча хавфсизлик кучлари жалб этилганини, айрим ҳудудларда майдонлар вақтинча ёпилганини маълум қилди. Ҳукумат Ҳомсдаги портлашни қоралаб, айбдорлар жавобгарликка тортилишини билдирган, бироқ ҳозирча гумонланувчилар ҳақида расмий маълумот берилмаган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Қирғизистон собиқ президенти давлат мукофотларидан маҳрум этилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 05:10

    Қирғизистон собиқ президенти давлат мукофотларидан маҳрум этилди

    Қирғизистон президенти Садир Жапаров собиқ давлат раҳбари Алмазбек Атамбоевни барча давлат мукофотларидан маҳрум этиш тўғрисидаги фармонни имзолади.

    'Трамп ва Зеленский Донбассни муҳокама қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 04:03

    Трамп ва Зеленский Донбассни муҳокама қилди

    Томонлар тинчликка яқинлашилганини айтса-да, Донбасс бўйича келишув ҳали йўқ.

    'Ёнилғи тақчиллиги сабабли Ғазодаги йирик шифохона ёпилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 03:56

    Ёнилғи тақчиллиги сабабли Ғазодаги йирик шифохона ёпилди

    Бу ҳолат минглаб беморлар, жумладан янги туғилган чақалоқлар ҳаётини хавф остида қолдирмоқда.

    'Швецияда кучли бўрон оқибатида одамлар ҳалок бўлмоқда'ning rasmi

    Дунё 28.12.2025 16:29

    Швецияда кучли бўрон оқибатида одамлар ҳалок бўлмоқда

    Кучли бўрон автомобиль ва темир йўл транспортига ҳам таъсир кўрсатган. Электрда узилишлар кузатилмоқда.

    'Жонли эфирда президентни ҳақорат қилган шахс 4 йилга қамалди'ning rasmi

    Дунё 28.12.2025 12:32

    Жонли эфирда президентни ҳақорат қилган шахс 4 йилга қамалди

    Амалга оширилган тезкор тадбирлар натижасида ушбу фуқаро Озарбайжонда қўлга олинди.

    'Канада Украинага 2,5 млрд доллар ёрдам ажратади'ning rasmi

    Дунё 28.12.2025 07:41

    Канада Украинага 2,5 млрд доллар ёрдам ажратади

    Канада бош вазири бу маблағлар тикланиш жараёнини бошлашга ёрдам беришини айтган