АсосийБу қизиқ

Бугун ёмғир ёғади

29 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди.

'Бугун ёмғир ёғади'ning rasmi

Тошкент шаҳрида кечаси ёмғир ёғади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 6–8 даража, кундузи 15–17 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин, ҳарорат кундузи 5–10 даража атрофида бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида айрим ҳудудларда ёмғир ёғади, шамол тезлиги 18 м/с гача кучайиши мумкин, кундузи 13–18 даража илиқ бўлади.

Тошкент вилояти ва Самарқандда кечга томон ёмғир ёғиши эҳтимоли бор, кундузи 13–18 даража илиқ кузатилади.

Сирдарё ва Жиззах вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди, ҳаво кундузи 8–13 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё вилоятида куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғиши мумкин, Сурхондарёда эса ёғингарчилик кутилмайди.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво асосан қуруқ бўлиб, айрим жойларга туман тушади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир ва қор ёғиши, айрим жойларда ёғингарчилик кучли бўлиши мумкин.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'АҚШда “энг хавфли” хорижлик жиноятчилар рўйхати эълон қилинди'ning rasmi

    Бу қизиқ 26.12.2025 11:15

    'Тошкент бош арчаси жаҳон мегаполислари қаторида'ning rasmi

    Бу қизиқ 26.12.2025 09:34

    Тошкент бош арчаси жаҳон мегаполислари қаторида

    Ўзбекистон пойтахтининг бош янги йил арчаси дунё пойтахтларидаги энг баланд арчалар рейтингида юқори ўринни эгаллади.

    'Касблар ўзгариш даврида: қайси ишлар йўқолиб, қайсилари пайдо бўлади?'ning rasmi

    Бу қизиқ 26.12.2025 03:07

    Касблар ўзгариш даврида: қайси ишлар йўқолиб, қайсилари пайдо бўлади?

    Технологиялар ривожи билан меҳнат бозори кескин ўзгариб бормоқда.

    'Бугун айрим ҳудудларда қор ёғади'ning rasmi

    Бу қизиқ 26.12.2025 02:57

    Бугун айрим ҳудудларда қор ёғади

    26 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди.

    'Долларнинг расмий курси кўтарилди'ning rasmi

    Бу қизиқ 25.12.2025 11:26

    Долларнинг расмий курси кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 26 декабрь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

    'Хитойда 19 метрли қорбола ясалди'ning rasmi

    Бу қизиқ 25.12.2025 06:22

    Хитойда 19 метрли қорбола ясалди

    Хитойнинг “қиш пойтахти” саналадиган Харбин шаҳрида олти қаватли бино баландлигига тенг, қарийб 19 метрли гигант қорбола барпо этилди.