АсосийЖамият

10 мингдан зиёд ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш лойиҳаларини ишга тушириш учун 5 триллион сўм кредит берилади

Келгуси йилда илк бор маҳалла инфратузилмасини ривожлантириш учун 20 триллион сўм вилоятларнинг ўзига берилади.

'10 мингдан зиёд ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш лойиҳаларини ишга тушириш учун 5 триллион сўм кредит берилади'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси давом этмоқда. 

2026 йили “маҳаллада саноат ва хизмат” лойиҳаси орқали 10 мингдан зиёд ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш лойиҳаларини ишга тушириш учун 5 триллион сўм кредит берилади

Кредит фоизининг миллий валютада 10 фоизгача, хорижий валютада 4 фоизгача қисми Тадбиркорлик компаниясидан қоплаб берилади.

Келгуси йилда илк бор маҳалла инфратузилмасини ривожлантириш учун 20 триллион сўм вилоятларнинг ўзига берилади. 
 
Ушбу маблағларнинг ҳар бир сўми аҳоли учун қўшилган қиймат яратиши зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Шу боис, бу пуллар умуман қайсидир туман учун эмас, балки маҳаллада иш ўринлари яратадиган, аҳолини даромадли қиладиган аниқ лойиҳаларга йўналтирилади. Бу буджет маблағларини самарали ишлатишда лойиҳавий ёндашув бўлади. 
 
Урбанизация ва шаҳарларни барқарор ривожлантириш бўйича янги ислоҳотлар бошланади. 
 
Жумладан, шаҳарлар тартибсиз кенгайишининг олдини олишда аниқ мезонлар белгиланади ва шу орқали экин майдонларининг асоссиз қисқариб кетишига чек қўйилади. Шунингдек, республикада илк бор 45 та агломерация ҳудудлари белгиланади. 
 
Келгуси йилда “Барқарор шаҳар” платформаси ишга туширилиб, “яшаш учун қулайлик индекси”ни юритиш йўлга қўйилади. Бу индекс орқали шаҳарлардаги ҳар бир маҳаллага хос муаммолар аниқланиб, уларга мос ечимлар берилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Хайрулло Ибадуллаевга Санкт-Петербургдаги Бош консулхонада “Жасорат” медали топширилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:17

    Хайрулло Ибадуллаевга Санкт-Петербургдаги Бош консулхонада “Жасорат” медали топширилди

    Тадбирда сўзга чиққан Хайрулло Ибадуллаев ушбу юксак эътироф учун Давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдириб, бундай вазиятда ҳар бир ўзбек фарзанди боланинг ҳаётини сақлаб қолиш учун шундай йўл тутиши табиий эканини таъкидлади.

    'Отамурод Райимбоевга Президент совғаси — BYD Chazor топширилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:35

    Отамурод Райимбоевга Президент совғаси — BYD Chazor топширилди

    Президент билан учрашувда қўшиқ куйлаган ўқувчига машина берилди.

    'Эҳтиёжманд оилаларга 422,4 млрд сўм моддий ёрдам ажратилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:35

    Эҳтиёжманд оилаларга 422,4 млрд сўм моддий ёрдам ажратилди

    Биринчи босқичда 616 мингдан ортиқ оила давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватланди.

    'Сурхондарёда 7,1 млрд долларлик 44 та лойиҳа бошланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:32

    Сурхондарёда 7,1 млрд долларлик 44 та лойиҳа бошланди

    Янги лойиҳалар доирасида 18 минг иш ўрни яратилиб, йирик экспорт ҳажмига эришиш режалаштирилмоқда.

    'Telegram орқали психотроп модда сотганлар ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:20

    Telegram орқали психотроп модда сотганлар ушланди

    Гумонланувчилар гиёҳванд моддаларни бот орқали сотиб, белгиланган жойларга яшириб қолдирган.

    'Тошкентда 10-синф ўқувчиси БМW’да ЙПХ инспекторини уриб юборди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:10

    Тошкентда 10-синф ўқувчиси БМW’да ЙПХ инспекторини уриб юборди

    Вояга етмаган ҳайдовчи автомобилни гувоҳномасиз бошқарган. Ҳолат юзасидан прокуратура текширув бошлади.