АсосийДунё

Россиялик актриса Вера Алентова 84 ёшида вафот этди

“Москва кўз ёшларга ишонмайди” фильмидаги бош роли билан танилган Вера Алентова ҳаётдан кўз юмди.

'Россиялик актриса Вера Алентова 84 ёшида вафот этди'ning rasmi

Россиялик машҳур актриса Вера Алентова 84 ёшида вафот этди. Бу ҳақда у 60 йилдан ортиқ хизмат қилган Пушкин номидаги Москва театри маълум қилди.

ОАВ хабарларига кўра, Алентова пайшанба куни театрда бўлиб ўтаётган хайрлашув маросими чоғида ўзини ёмон ҳис қилган. Шифокорлар уни қутқаришга уринган, аммо ҳаракатлар самара бермаган. Дастлабки маълумотларга кўра, ўлим сабаби ўткир юрак етишмовчилиги бўлган.

Вера Алентова ўнлаб фильм ва сериалларда роль ижро этган бўлиб, унга энг катта шуҳрат 1979 йилда суратга олинган "Москва кўз ёшларга ишонмайди" фильми орқали келган. Ушбу картина 1981 йилда "Оскар" мукофотига сазовор бўлган.

Актриса машҳур режиссёр Владимир Меншовнинг рафиқаси бўлган. Улар қарийб 60 йил турмуш қуриб яшаган. Уларнинг қизи — актриса ва телебошловчи Юлия Меншова.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тожикистон ва Афғонистон чегарасида қуролли тўқнашув ортидан икки чегарачи ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:26

    Тожикистон ва Афғонистон чегарасида қуролли тўқнашув ортидан икки чегарачи ҳалок бўлди

    Афғонистон томондан ноқонуний равишда чегарани кесиб ўтган шахслар билан тўқнашувда Тожикистоннинг икки нафар чегарачиси ҳалок бўлди.

    'КХДР илк атом сувости кемасини намойиш қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:49

    КХДР илк атом сувости кемасини намойиш қилди

    Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин мамлакат тарихида илк бор атом энергетик қурилмасига эга сувости кемасини кўздан кечирди.

    'Нигерияда масжид портлади'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:42

    Нигерияда масжид портлади

    Ҳодиса ортидан камида 7 киши ҳалок бўлган.

    'Тожикистонда қор қоплонини овлаганлар учун жазо кучайтирилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:28

    Тожикистонда қор қоплонини овлаганлар учун жазо кучайтирилди

    Қор барсини ноқонуний овлаш, сақлаш ёки сотиш учун жарима ва қамоқ муддатлари оширилди.

    'Россия Украина таклиф этган 20 бандли тинчлик режасини қабул қилмади'ning rasmi

    Дунё Бугун 08:10

    Россия Украина таклиф этган 20 бандли тинчлик режасини қабул қилмади

    Москва Киев тақдим этган ҳужжатни тўлиқ рад этмасдан, уни кейинги музокаралар учун асос сифатида кўриб чиқмоқчи.

    'Инсон аъзолари савдосида гумонланувчи украиналик аёл Қозоғистонга экстрадиция қилинди'ning rasmi

    Дунё 24.12.2025 16:51

    Инсон аъзолари савдосида гумонланувчи украиналик аёл Қозоғистонга экстрадиция қилинди

    Халқаро жиноий гуруҳ фаолияти оқибатида бир қатор давлатлар, жумладан Ўзбекистон фуқаролари ҳам жабрлангани маълум қилинди.