АсосийДунё

КХДР илк атом сувости кемасини намойиш қилди

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин мамлакат тарихида илк бор атом энергетик қурилмасига эга сувости кемасини кўздан кечирди.

'КХДР илк атом сувости кемасини намойиш қилди'ning rasmi

25 декабрь куни КХДР давлат ОАВлари тарқатган маълумотларга кўра, янги сувости кемаси ўлчами жиҳатидан АҚШнинг айрим зарба берувчи кемаларига тенг келади.

Суратлардан кема ҳали сувга туширилмагани, у бошқариладиган ракеталар билан жиҳозлангани кўринади.

Атом сувости кемаси қурилиши Ким Чен Иннинг 2021 йилда эълон қилинган стратегик режаларидан бири ҳисобланади.

У буни миллий хавфсизликни таъминлашда муҳим ҳужумкор салоҳият деб атаган.

    Бошқа янгиликлар