АсосийДунё

Путин ва Макрон мулоқотга тайёрлигини билдирди

Россия президенти Владимир Путин Франция раҳбари Эммануэль Макрон билан тўғридан тўғри суҳбатга тайёр.

'Путин ва Макрон мулоқотга тайёрлигини билдирди'ning rasmi

Дмитрий Песковнинг айтишича, Макрон Путин билан мулоқот қилишга тайёр эканини билдирган. Шу муносабат билан у Россия президентининг аввал ҳам бевосита диалогка очиқ эканини таъкидлаган. Песков фикрича, агар ўзаро сиёсий ирода мавжуд бўлса, бундай алоқаларни фақат ижобий ҳолат сифатида баҳолаш мумкин.

Орадан бир неча соат ўтиб, Франция президенти маъмурияти Москванинг мулоқотга тайёрлигини олқишлаб, яқин кунларда кейинги қадамлар бўйича қарор қабул қилиниши мумкинлигини маълум қилди. Шу билан бирга, Елисей саройи Россия билан бўладиган ҳар қандай музокаралар Украина президенти Владимир Зеленский ва Европа иттифоқчилари учун тўлиқ шаффофлик асосида ўтказилиши кераклигини қайд этган.

Эслатиб ўтамиз, Макрон 19 декабрь куни Путин билан суҳбат Европа хавфсизлиги учун фойдали бўлиши мумкинлигини айтган эди. Июль ойида эса икки давлат раҳбари уч йил ичида илк бор телефон орқали мулоқот қилиб, Украинадаги вазият ва Яқин Шарқдаги кескинликни муҳокама қилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Хўжаобод тумани бозорида раста қуладими?'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:20

    Хўжаобод тумани бозорида раста қуладими?

    Андижон вилояти Хўжаобод тумани буюм бозорида раста қулагани ҳақида тарқаган хабарларга жавоб берилди.

    'Хитой Россиядан рекорд даражада олтин сотиб олди'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:06

    Хитой Россиядан рекорд даражада олтин сотиб олди

    Ноябрь ойида Хитой Россиядан 961 миллион долларлик олтин харид қилди, бу октябрдаги 930 миллион доллардан ҳам юқори.

    'Саудия Арабистони ўлим жазосида рекорд ўрнатди'ning rasmi

    Дунё Бугун 00:52

    Саудия Арабистони ўлим жазосида рекорд ўрнатди

    2025 йилда Саудия Арабистонида камида 347 киши ўлим жазосига ҳукм қилинди.

    'Исроил ва АҚШ Эронга нисбатан янги ҳарбий зарбаларни муҳокама қилмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 00:46

    Исроил ва АҚШ Эронга нисбатан янги ҳарбий зарбаларни муҳокама қилмоқда

    Исроил Бош вазири АҚШ президенти билан Эронга қарши эҳтимолий янги ҳарбий амалиётларни муҳокама қилишни режалаштирмоқда.

    'АҚШ Ғазони ҳашаматли курортга айлантириш режасини ишлаб чиқмоқда'ning rasmi

    Дунё 21.12.2025 21:00

    АҚШ Ғазони ҳашаматли курортга айлантириш режасини ишлаб чиқмоқда

    20 йилга мўлжалланган 112 млрд долларлик лойиҳа Ғазо секторини тубдан ўзгартиришни кўзда тутади.

    'АҚШ Венесуэла қирғоқлари яқинида яна бир нефть танкерини қўлга олди'ning rasmi

    Дунё 21.12.2025 19:37

    АҚШ Венесуэла қирғоқлари яқинида яна бир нефть танкерини қўлга олди

    АҚШ ҳарбий кучлари Венесуэла қирғоқлари яқинида кемани мусодара қилди.