АсосийЖамият

Хорватия ва Сербияда ишлаётган ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Ўзбекистоннинг Венгриядаги элчихонаси ушбу мамлакатларда меҳнат қилаётган фуқаролардан келиб тушган кўплаб шикоятлар юзасидан мурожаат билан чиқди.

'Хорватия ва Сербияда ишлаётган ўзбекистонликлар огоҳлантирилди'ning rasmi

Элчихона маълумотига кўра, 2025 йил давомида Хорватия ва Сербияда ишлаётган ўзбекистонликлардан иш ҳақи тўланмаслиги ёки кечиктирилиши, яшаш ва ишлаш рухсатномалари билан боғлиқ муаммолар, ҳужжатларни расмийлаштиришда асоссиз қўшимча тўловлар ундирилиши каби ҳолатлар юзасидан мурожаатлар келиб тушган. Шунингдек, айрим иш берувчилар ишни рад этган тақдирда депортация билан таҳдид қилаётгани қайд этилган.

Элчихона кўплаб муаммолар нолегал воситачилар орқали чет элга чиқиш ва ишга жойлашиш оқибатида келиб чиқаётганини билдирган. Шу сабабли фуқароларга фақат Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги лицензиясига эга хусусий бандлик агентликлари орқали ишга чиқиш тавсия этилмоқда.

Шунингдек, лицензияга эга бўлмаган шахсларга пул ўтказмаслик, ишчи бўлмаган визалар билан ноқонуний ишламаслик, меҳнат шартномасини имзолашдан аввал уни тушунарли тилда таржима қилдириб, шартларни диққат билан ўрганиш зарурлиги эслатилди. Муаммолар юзага келганда элчихона консуллик бўлимига мурожаат қилиш сўралган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Туркияда хорижлик келинлар рейтингида ўзбекистонлик аёллар иккинчи ўринда'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:30

    Туркияда хорижлик келинлар рейтингида ўзбекистонлик аёллар иккинчи ўринда

    2025 йилда Туркияда 3 924 нафар ўзбекистонлик аёл турклар билан турмуш қурди.

    'АҚШ Эрон билан тузиладиган ядро келишувида чексиз амал қилиш ва тўхташ шартларини талаб қилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:29

    АҚШ Эрон билан тузиладиган ядро келишувида чексиз амал қилиш ва тўхташ шартларини талаб қилмоқда

    Музокараларда Эроннинг ядро дастури ва уран заҳиралари масаласи муҳокама қилинмоқда.

    'Бухорода 13 ёшли қиз фарзандли бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:37

    Бухорода 13 ёшли қиз фарзандли бўлди

    Гумонланувчи қизнинг оиласига яқин одам эканлиги маълум қилинди.

    'Президент Сурхондарёда ичимлик суви таъминотидаги модернизация ишларини кўздан кечирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:17

    Президент Сурхондарёда ичимлик суви таъминотидаги модернизация ишларини кўздан кечирди

    Сурхондарёда марказлашган ичимлик суви билан қамров саккиз-тўққиз йил олдин 47 фоиз эди. Бугун ушбу рақам 67,5 фоизгача ошди.

    'Президент Термиздаги “Томорқа мактаби” фаолияти билан танишди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:47

    Президент Термиздаги “Томорқа мактаби” фаолияти билан танишди

    “Томорқа мактаби” аҳолини ўз томорқаларидан самарали фойдаланиш, сердаромад экин турларини жорий этиш, маҳсулотларни қайта ишлаш, сақлаш ва қадоқлашнинг замонавий усулларини ўргатишга ихтисослашган. Муассаса банкларнинг молиявий кўмагида фаолият юритмоқда.

    'Шавкат Мирзиёев Сурхондарёга ташрифини Ҳаким Термизий мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:52

    Шавкат Мирзиёев Сурхондарёга ташрифини Ҳаким Термизий мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади

    Президент буюк аллома меросини чуқур ўрганиш ва уни кенг тарғиб қилиш зарурлигини таъкидлади.