Ижтимоий тармоқларда Россияда марказий осиёлик 10 ёшли болакайни пичоқлаб ўлдиришда айбланаётган миллатчи ўсмирга оид янги видеоёзувлар тарқалмоқда.
Қайд этилишича, видеоларда гумонланувчининг миллатчилик руҳидаги қарашлари ва зўравонликни тарғиб қилувчи фикрлари акс этган. Ушбу материаллар жиноят олдидан ва ундан кейинги ҳолатларни ёритиши мумкинлиги айтилмоқда.
Мазкур воқеа Россия жамоатчилигида кенг муҳокамаларга сабаб бўлган бўлиб, ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳодиса юзасидан тергов ишларини давом эттирмоқда.
Расмий органлар тарқалаётган видеоларга ҳуқуқий баҳо берилиши ва улар жиноят ишига далил сифатида қўшилиши мумкинлигини маълум қилган.






