АсосийЖамият

Пора эвазига қамоқхонага телефон олиб кирган ходим қўлга олинди

Марказий тергов ҳибсхонаси ходими 25 миллион сўм эвазига маҳбусга уяли телефон олиб кириб бергани учун ушланди.

'Пора эвазига қамоқхонага телефон олиб кирган ходим қўлга олинди'ning rasmi

Ички ишлар вазирлиги хабарига кўра, ходим келишилган 25 миллион сўм маблағ унинг пластик картасига ўтказилгани ҳақида акаси орқали маълумот олган. Шундан сўнг у фуқародан уяли телефонни қабул қилиб, яширин йўл билан Марказий тергов ҳибсхонасига олиб кирган.

Бироқ ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида ушбу қонунбузарлик фош этилган.

Ҳолат юзасидан Жазони ижро этиш департаменти Марказий тергов ҳибсхонаси ходимига нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси тегишли қисмлари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Сурхондарё ва Наманган вилоятларида ҳам бир қатор мансабдор шахслар пора билан қўлга тушгани ҳақида хабар берилган эди.

    Бошқа янгиликлар