“Nur.kz” хабар беришича, Ғарбий Қозоғистон вилояти Ички ишлар департаменти матбуот хизмати маълумотига кўра, 15 декабрь куни уч нафар эркак бедарак йўқолганидан сўнг уларнинг жасадлари топилган. Улар Жанибек туманидан 57 ёшли, Бокеёрда туманидан 25 ёшли ва Қазталов туманидан 35 ёшли шахслар эканлиги аниқланган.
Шунингдек, Оқжайиқ туманида яшовчи 54 ёшли эркак тирик ҳолда топилган, лекин унинг қўл-оёқлари совуқ урган ва ҳозирда у Уралск шаҳрига олиб кетилмоқда.
Ҳозирда Жанибек туманида яшовчи 59 ёшли фуқаро ҳам бедарак йўқолганлар рўйхатида, уни қидириш ишлари қутқарувчилар, ҳарбий хизматчилар, ҳуқуқ-тартибот идоралари ва маҳаллий ҳокимлик вакиллари томонидан олиб борилмоқда.






