АсосийДунё

Камала Харрис яна АҚШ президентлигига номзодини қўядими?

У 2028 йилги президентлик сайловларида иштирок этиш учун сиёсий фаоллигини кучайтирмоқда.

'Камала Харрис яна АҚШ президентлигига номзодини қўядими?'ning rasmi

АҚШнинг собиқ вице-президенти Камала Харрис 2028 йилда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида иштирок этиш имкониятини кўриб чиқмоқда ва ушбу йўналишда дастлабки сиёсий фаолликни бошлади. Бу ҳақда Zamon.uz нашри хабар берди.

Нашр маълумотларига кўра, Камала Харрис ўтган ҳафта Лос-Анжелес шаҳрида Демократик Миллий Қўмита тадбирида нутқ сўзлаган. Унда у Демократлар ва Республикачилар партияларини танқид қилиб, уларнинг аҳолининг долзарб эҳтиёжларига етарли даражада жавоб бера олмаётганини таъкидлаган. Демократик партия вакиллари мазкур чиқишни Харриснинг эҳтимолий президентлик кампаниясига тайёргарлик босқичи сифатида баҳоламоқда.

Шунингдек, Харрис “107 кун” номи остидаги сиёсий сафарларини кенгайтириб, Жанубий Каролина штати ҳамда афро-америкалик аҳоли улуши юқори бўлган шаҳарларда чиқишлар қилган. У қора танли сайловчилар орасида кучли сиёсий қўллаб-қувватловга эга экани билан танилган бўлиб, бу омил Демократик партиянинг дастлабки сайловларида муҳим аҳамият касб этади.

Аввалроқ, Камала Харрис 2024 йилги президентлик сайловларидаги мағлубиятдан сўнг ҳам сиёсий фаолиятини давом эттириш ниятида экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси “Барселона”ни сотиб олмоқчими?'ning rasmi

    Дунё Бугун 21:36

    Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси “Барселона”ни сотиб олмоқчими?

    Тармоқларда валиаҳд шаҳзода футбол клубини сотиб олиш учун 10 миллиард евро таклиф қилишни режалаштираётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

    'Қозоғистонда 3 киши совуқдан музлаб, ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 19:02

    Қозоғистонда 3 киши совуқдан музлаб, ҳалок бўлди

    Остона шаҳрида транспорт ҳаракатига чекловлар ўрнатилди.

    'Фолбин “маросими” бизнесни эмас, жиноят ишини очди'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:35

    Фолбин “маросими” бизнесни эмас, жиноят ишини очди

    Қирғизистонда аёл фолбин тавсиясига ишониб, “йўл очиш” мақсадида 43 минг долларни қабристонларга кўмган.

    'Марокашда кучли тошқинлар оқибатида 21 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:10

    Марокашда кучли тошқинлар оқибатида 21 киши ҳалок бўлди

    Аввалроқ, Ғазо ҳудудида 72 соат давом этган кучли ёмғирлар юзага келган эди.

    'Жидда — Тошкент рейси фавқулодда тиббий ҳолат сабаб Баҳрайнда қўнишга мажбур бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:39

    Жидда — Тошкент рейси фавқулодда тиббий ҳолат сабаб Баҳрайнда қўнишга мажбур бўлди

    Парвоз вақтида кекса ёшдаги йўловчининг юраги тўхтаб қолган.

    'Украина ўт очишни тўхтатиши мумкин'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:04

    Украина ўт очишни тўхтатиши мумкин

    Берлинда Зеленский билан ўтган учрашувда жанг ҳаракатларини тўхтатиш йўлида сезиларли силжишга эришилган.