АсосийЖамият

“Электрон рецепт” босқичма-босқич жорий этилади

Бу Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғида белгиланди.

'“Электрон рецепт” босқичма-босқич жорий этилади'ning rasmi

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, “Электрон рецепт” тизими дастлаб Тошкент шаҳри ва 15 та тажриба-синов туман (шаҳар)ларида жорий этилади. Шифокорлар дори воситаларини халқаро патентланмаган номланиши бўйича электрон рецепт асосида расмийлаштириб, ягона ахборот тизимига киритади.

Зарур техник имкониятлар мавжуд бўлганда, тиббиёт ва фармацевтика ташкилотлари ДМЕД ахборот тизимига бепул уланади ҳамда ССВнинг рақамли платформаси билан интеграция қилинади.

Электрон рецепт орқали бериладиган дори воситалари рўйхати босқичма-босқич шакллантирилади. Биринчи босқичда тизимли таъсирга эга антибиотиклар, синтетик антибактериал ва гормонал препаратлар учун электрон рецепт мажбурий бўлиши белгиланган.

Дорихоналарда рецептли дори воситалари электрон рецепт асосида, жумладан беморнинг ЖШШИРи орқали берилади. Тизим тўлиқ жорий этилгунга қадар ҳамда фавқулодда ҳолатларда қоғоз кўринишидаги рецептлардан фойдаланиш имконияти сақлаб қолинади.

Шунингдек, кеча-кундуз ишлайдиган 1003 Cалл-марказ фаолияти йўлга қўйилиб, у орқали беморлар масофадан туриб оилавий шифокорга мурожаат қилиши ва электрон рецепт олиши мумкин бўлади. Сурункали касалликларга чалинган беморлар учун эса 60 кунгача ёки 90 кунгача амал қиладиган электрон рецептлар бериш тартиби белгиланади.

Вазирликка кўра, “Электрон рецепт” тизими дори воситаларини тайинлашда хавфсизликни ошириш, уларнинг айланмасини тартибга солиш ва масъулиятни кучайтиришга қаратилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Шавкат Мирзиёев Сурхондарёга ташрифини Ҳаким Термизий мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:52

    Шавкат Мирзиёев Сурхондарёга ташрифини Ҳаким Термизий мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади

    Президент буюк аллома меросини чуқур ўрганиш ва уни кенг тарғиб қилиш зарурлигини таъкидлади.

    'Қирғизистонда қизи ҳомиладор бўлганини эшитган аёл ўзини ёқиб юборди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:41

    Қирғизистонда қизи ҳомиладор бўлганини эшитган аёл ўзини ёқиб юборди

    Иссиқкўл вилоятида 41 ёшли аёл оғир куйиш жароҳатлари оқибатида шифохонада вафот этди.

    'Андижонда ЗИЛ уриб кетган 9 ёшли бола вафот этди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:20

    Андижонда ЗИЛ уриб кетган 9 ёшли бола вафот этди

    Балиқчи туманида юк машинаси иштирокидаги ЙТҲ оқибатида вояга етмаган пиёда ҳалок бўлди.

    'Қорақалпоғистонда метан заправкалари вақтинча ёпилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:06

    Қорақалпоғистонда метан заправкалари вақтинча ёпилди

    Ҳудудда совуқ кучайиши ортидан газ босими пасайиб, таъминот аҳолига йўналтирилган.

    'Бурак Ўзчивит 20 йилдан бери сочини ўзи калталатиб келаётганини айтди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:01

    Бурак Ўзчивит 20 йилдан бери сочини ўзи калталатиб келаётганини айтди

    Туркиялик машҳур актёр шахсий парвариши билан боғлиқ кутилмаган одатини ошкор қилди.

    'Тошкентда кучли шамол ва ёғингарчилик кутилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:44

    Тошкентда кучли шамол ва ёғингарчилик кутилмоқда

    Фавқулодда вазиятлар бошқармаси пойтахт аҳолиси ва меҳмонларини эҳтиёт чораларига қатъий риоя қилишга чақирди.