2016 йилнинг 20 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Россия Федерациясининг Тошкент шаҳридаги Элчихонасига ташриф буюрди.
ТИВ раҳбари суиқасд натижасида Россиянинг Туркиядаги Элчиси Андрей Карловнинг фожиавий ҳалок бўлганлиги муносабати билан Элчи Владимир Тюрденевга таъзия изҳор этди ва марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик ва далда сўзларини етказиб қўйишни сўради ҳамда Ҳамдардлик китобига қайд киритди.





