АсосийЖамият

Сурхондарё ва Наманганда мансабдорлар пора билан қўлга тушди

Сурхондарёда божхоначи, Наманганда кадастрчи пора олган вақтида ушланди.

'Сурхондарё ва Наманганда мансабдорлар пора билан қўлга тушди'ning rasmi

Давлат хавфсизлик хизматининг берган хабарига кўра, Сурхондарё вилояти бошқармаси ва вилоят прокуратураси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими катта тезкор ходими ноқонуний равишда 400 АҚШ доллари олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Аниқланишича, у хизмат мавқейидан фойдаланиб, фуқаронинг 20 минг АҚШ долларини декларациясиз тарзда "Сариосиё" чегара божхона пости орқали Тожикистонга ўтказиб беришни ваъда қилган.

Шунингдек, ДХХ Наманган вилояти бошқармаси ва вилоят ИИБ ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда туманлардан бирининг Кадастр бўлими бошлиғи маҳаллий фуқаронинг озиқ-овқат дўкони олдига қурилган бостирма учун ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига пора талаб қилгани ва 3 млн сўм олаётган вақтида қўлга олинди. У мазкур хизмат учун жами 5 млн сўм сўрагани аниқланган.

Бундан ташқари, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ “Энергоса вдо” филиали Наманган бўлинмасининг Косонсой тумани юрисконсульти ҳам 2 минг АҚШ доллари олаётган чоғида ушланди. У фуқаронинг яшаш хонадонида электр тармоғига ноқонуний уланиш бўйича расмийлаштирилган 28,6 млн сўмлик жаримани электрон тизимга киритмасдан бекор қилиб беришни ваъда қилган. Мазкур ҳолатлар юзасидан мансабдор шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Автобусда чиптасиз юрган қарийб 3000 йўловчи жазоланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:14

    Автобусда чиптасиз юрган қарийб 3000 йўловчи жазоланди

    Тошкентда рейд тадбирлари давом этмоқда.

    '2 йилдан бери қидирувда бўлган ўзбекистонлик жиноий уюшма етакчиси Туркияда қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:02

    2 йилдан бери қидирувда бўлган ўзбекистонлик жиноий уюшма етакчиси Туркияда қўлга тушди

    32 ёшли эркак оғир жиноятлар содир этганликда айбланиб, қидирувга берилган.

    'Мьянмага сотиб юборилган ўзбек, қозоқ ва қирғиз фуқаролари ватанга қайтарилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:10

    Мьянмага сотиб юборилган ўзбек, қозоқ ва қирғиз фуқаролари ватанга қайтарилди

    Бир гуруҳ ўзбеклар Ўзбекистоннинг Бангкокдаги Бош консулхонасига Мьянмада одам савдоси қурбонига айлангани ва ватанга қайтишда ёрдам сўраб мурожаат қилган.

    'Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:56

    Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

    Фоҳишахонани бир аёл ва эркак ташкил этгани маълум бўлди.

    'Бугун қайси ҳудудларда ёмғир ёғиши маълум бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:19

    Бугун қайси ҳудудларда ёмғир ёғиши маълум бўлди

    14 декабрь кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилди.

    'Янгийўлда автобус ЙТҲга учраб, ағдарилиб кетди'ning rasmi

    Жамият 13.12.2025 20:43

    Янгийўлда автобус ЙТҲга учраб, ағдарилиб кетди

    Вилоят ЙҲХБ воқеа тафсилотларини очиқлади.