Тошкентда ҳамда тажриба-синов лойиҳаси амалга оширилаётган 15 та туман (шаҳар)да дори воситаларини электрон рецепт асосида бериш амалиёти жорий этилиши жамоатчиликда турли савол ва мурожаатларнинг юзага келишига сабаб бўлмоқда.
Шундан келиб чиқиб, аҳолининг мурожаатлари ва саволларига тезкор ҳамда аниқ жавоб бериш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 1003 қисқа рақамли “Ишонч телефони” базасида мунтазам фаолият юритувчи 1003 қисқа рақамли саll-марказ ташкил этилди.
Мазкур алоқа линияси орқали малакали мутахассислар томонидан Тошкент шаҳри ва тажриба-синов лойиҳаси амалга оширилаётган 15 та туман (шаҳар)да “Электрон рецепт” тизими амалиёти бўйича келиб тушаётган саволлар ва мурожаатларга туну кун жавоб берилади.






