Ўзгидромет 13–16 декабр кунлари Тошкент ва Наманган вилоятлари, жумладан, Чотқол тизмаси тоғларида қор кўчиши хавфидан огоҳлантирди.
Ўзгидромет 13–16 декабрь кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфини эълон қилди.
Унга кўра, огоҳлантириш:
- Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари (Чотқол тизмасининг тоғлари);
- Наманган вилояти: Поп тумани учун амал қилади.






