АсосийЖамият

Покистонлик журналист Шавкат Мирзиёев ғоялари ҳақида китоб ёзди

Асар Урду тилида покистонлик журналист ва ёзувчи Муҳаммад Аббос Хон томонидан бадиий-публисистика жанрида ёзилган.

'Покистонлик журналист Шавкат Мирзиёев ғоялари ҳақида китоб ёзди'ning rasmi

Асарнинг илк тақдимоти жорий йил октябр ойида Исломободда бўлиб ўтган. Бугун Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ушбу “Ўзбекистон: Учинчи Ренессанс — тараққиёт консепсияси” номли китобнинг ўзбек тилидаги тақдимоти бўлиб ўтди.

Покистон Бош вазири Муҳаммад Шаҳбоз Шариф китобга сўз боши ёзиб, "Мазкур китоб қадрдон дўстим, Жаноби Олийлари Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган Ўзбекистонда Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш ташаббусини, унинг ғоявий консепсиясини чуқурроқ англашга ёрдам беради. Ўзбек халқининг буюк аждодлари маънавий меросига таянадиган бу улуғвор ғоя бутун башариятнинг фаровон келажагига хизмат қилиши шубҳасиздир." - деб фикрларини билдирган.

Асарда, жумладан, Ўзбекистон миллий давлатчилик ривожининг уч минг йилдан зиёд тарихий тажрибасига оид қатор мисоллар келтирилади.

Тадбирда Покистон Президентининг Ахборот масалалари бўйича маслаҳатчиси, матбуот котиби М.Соланги билан бирга бир қатор Покистон мулозимлари қатнашиб китоб ҳақида фикрларини билдирди.

Муҳаммад Аббос Хон Покистон Ислом Республикасининг “Даилй Иттеҳад” газетасининг Ўзбекистон ва Марказий Осиё мамлакатларидаги махсус мухбиридир. Асарда "Инсоният тарихида давлат ёки империянинг мавжудлигидан ҳам барқарорроқ нарса — бор. Бу — буюк ғоялар.

Улар тарихнинг йўналишини ўзгартириб, келажакни шакллантира оладиган қудратли куч ҳам ҳисобланади. Ана шундай ғоялардан бири – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатда Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этиш ғояси, деб биламан. Зеро, Учинчи Ренессанс ғояси – вақт измига бўйсунмас абадий ғоядир. Менинг наздимда мазкур ғоя инсон тафаккурининг бемисл уммонига қуйилувчи қудратли дарёга ўхшайди" - деб ёзади муаллиф.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Аббос Ароқчи: “Агар раҳбар ўлдирилса ҳам, тизим барқарор қолади”'ning rasmi

    Жамият 25.02.2026 19:41

    Аббос Ароқчи: “Агар раҳбар ўлдирилса ҳам, тизим барқарор қолади”

    Эрон ТИВ раҳбари мамлакат бошқарув тизими алоҳида шахсларга боғлиқ эмаслигини таъкидлади.

    'Бугун республиканинг айрим жойларида ёмғир ёғиши кутилмоқда'ning rasmi

    Жамият 25.02.2026 19:38

    Бугун республиканинг айрим жойларида ёмғир ёғиши кутилмоқда

    “Ўзгидромет” 26 февраль куни Ўзбекистон бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

    'Фарғонадаги боғчада болани ток урди'ning rasmi

    Жамият 25.02.2026 19:05

    Фарғонадаги боғчада болани ток урди

    Ҳодиса оқибатида боланинг соғлиғига жиддий зарар етгани айтилмоқда.

    'Темурийлар тарихи давлат музейи реконструкция сабаб вақтинча ёпилди'ning rasmi

    Жамият 25.02.2026 16:51

    Темурийлар тарихи давлат музейи реконструкция сабаб вақтинча ёпилди

    Музейда реконструкция ва янги экспозиция яратиш ишлари бошланиши муносабати билан ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатиш тўхтатилди.

    'Сирдарёда қутургани айтилган ит ваҳшийларча калтакланди'ning rasmi

    Жамият 25.02.2026 15:36

    'Бугун ўзбекистонликлар сайёралар парадини кузатди'ning rasmi

    Жамият 25.02.2026 15:03

    Бугун ўзбекистонликлар сайёралар парадини кузатди

    Осмонда бир вақтнинг ўзида 6 та сайёра саф тортади, улардан 4 тасини оддий кўз билан кўриш мумкин.