АсосийЖамият

МИБ номидан фейк хабарлар тарқалмоқда

МИБ эса ҳақиқий билдиришномалар мобил SMS орқали ёки расмий “MIB” инфо номери орқали юборилишини маълум қилди.

'МИБ номидан фейк хабарлар тарқалмоқда'ning rasmi

Мажбурий ижро бюроси номи билан ижро ҳужжати ёки қарздорлик ҳақидаги сохта хабарлар юборилаётгани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Ижтимоий тармоқлар орқали баъзи фуқароларга уларнинг исм-шарифи, телефон рақами ва ҳатто паспорт рақамлари кўрсатилган ҳолда фейк хабарлар юборилмоқда. Маълумотларга кўра, бундай хабарлардаги “apk” иловаларини юклаб олиш пластик карточка маълумотларини қўлга киритишга олиб келиши мумкин.

Шамсутдинов фуқароларни шубҳали хабарлардан огоҳ бўлишга чақирди.

МИБ эса ҳақиқий билдиришномалар мобил SMS орқали ёки расмий “MIB” инфо номери орқали юборилишини маълум қилди.

    Бошқа янгиликлар