Саудия Арабистони ташқи ишчи ва мутахассислар учун янги қонун жорий қилади: мусулмон бўлмаган резидентлар махсус рухсатнома асосида алкоголь сотиб олиши мумкин бўлади.
Сотув фақат шахсий истеъмол учун ва махсус ажратилган дўконларда амалга оширилади. Оммавий жойларда ичиш эса ҳануз қатъий тақиқда қолади.
Бу қадам Саудиянинг “Висион 2030” ислоҳотлари доирасида жамиятни босқичма-босқич очиш, экспатлар учун шароитни яхшилаш ва туризмни ривожлантириш мақсадида амалга оширилмоқда.
Экспатлар буни қўллаб-қувватламоқда, консерватив жамоа эса эҳтиёткорлик билан кузатмоқда. Аммо ҳукумат барча жараён қатъий назорат остида бўлишини айтмоқда.






