АсосийЖамият

Мирзиёев Халқаро автомобиль федерациясининг (FIA) президенти бошчилигидаги делегацияси билан нималарни муҳокама қилди?

Мамлакатимизда автомобиль спортининг картингдан тортиб, то “Формула” пойгаларигача бўлган барча йўналишларини ривожлантиришда яқиндан ҳамкорлик қилиш муҳимлиги қайд этилди.

'Мирзиёев Халқаро автомобиль федерациясининг (FIA) президенти бошчилигидаги делегацияси билан нималарни муҳокама қилди?'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 9 декабрь куни Халқаро автомобиль федерациясининг (FIA) Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Бош ассамблеясида иштирок этиш учун мамлакатимизда бўлиб турган ушбу нуфузли ташкилотнинг президенти Муҳаммад бин Сулайм бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. 

Учрашувда делегация таркибида FIA Сенати президенти Кармело Санс де Баррос ҳамда мобиллик ва туризм бўйича вице-президенти Тим Ширман ҳам иштирок этдилар.

Автоспортни тартибга солувчи ва йўл ҳаракати хавфсизлигини тарғиб қилувчи ушбу глобал ташкилот билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Муҳаммад бин Сулайм Ўзбекистонда амалга оширилаётган профессионал ва оммавий спортни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, аҳоли ўртасида жисмоний фаолликни ошириш ҳамда баркамол авлодни тарбиялашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларни юқори баҳолади.

Мамлакатимизда автомобиль спортининг картингдан тортиб, то “Формула” пойгаларигача бўлган барча йўналишларини ривожлантиришда яқиндан ҳамкорлик қилиш муҳимлиги қайд этилди.

FIA университетининг имкониятларидан фойдаланган ҳолда ўзбекистонлик пойгачилар, картинг ҳайдовчилари, муҳандислар, конструктор ва механикларни тайёрлаш, Ўзбекистонда замонавий автоспорт инфратузилмасини яратиш, пиёда ва транспорт воситалари ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш дастурларини амалга оширишга кўмаклашиш ҳамда мазкур халқаро ташкилот шафелигида халқаро мусобақалар, аввало, “Формула-1” босқичларини ўтказиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. 

Учрашув якунида мамлакатимиз етакчиси Халқаро автомобиль федерацияси билан ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, Ўзбекистонда автоспортни халқаро стандартларга мувофиқ оммалаштиришга қўшган катта шахсий ҳиссаси учун FIA раҳбарига давлатимизнинг юксак мукофоти – “Дўстлик” орденини топширди.

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон 2019 йилдан буён федерациянинг фаол аъзоси ҳисобланади. Ўтган йили Самарқандда FIAнинг 120 йиллигига бағишланган навбатдан ташқари Бош ассамблеяси бўлиб ўтган эди. Бу йилги тадбир доирасида 12 декабрь куни “Humo Arena” мажмуасида юқори мартабали хорижий меҳмонлар ва чемпион пойгачилар иштирокида энг намунали спортчилар ва жамоаларни тақдирлаш маросими ўтказилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Қамчиқ довони қор кўчкиси хавфи туфайли вақтинча ёпилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:09

    Қамчиқ довони қор кўчкиси хавфи туфайли вақтинча ёпилди

    ФВВ ҳудудда хавфсизлик чораларини кўрмоқда.

    'Чирчиқда коптокни олмоқчи бўлган 15 ёшли бола чўкиб кетди'ning rasmi

    Жамият 09.12.2025 21:09

    Чирчиқда коптокни олмоқчи бўлган 15 ёшли бола чўкиб кетди

    Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов darakchi.uz'га хабар берди.

    'Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 8,9 фоиздан 4,5 фоизга туширилади'ning rasmi

    Жамият 09.12.2025 21:07

    Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 8,9 фоиздан 4,5 фоизга туширилади

    Танқидий руҳда ўтган йиғилишда мавжуд имкониятлардан етарлича фойдаланилмаётгани ва айрим ҳудудларда сусткашлик кузатилаётгани қайд этилди.

    'Ҳаво тозаланаётган бўлса ҳам Экорейдлар ўтказиш тўхтатилмади'ning rasmi

    Жамият 09.12.2025 18:42

    Ҳаво тозаланаётган бўлса ҳам Экорейдлар ўтказиш тўхтатилмади

    Аввалроқ, Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосининг ифлосланишини олдини олиш бўйича Президент топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида махсус комиссия тузилган эди.

    'Юқори Чирчиқда буви ва невара ис газидан заҳарланиб ҳалок бўлди'ning rasmi

    Жамият 09.12.2025 17:41

    Юқори Чирчиқда буви ва невара ис газидан заҳарланиб ҳалок бўлди

    Уч нафар оила аъзоси ҳушсиз ҳолда топилди, фақат биттасининг ҳаёти сақлаб қолинди.

    'Қишлоқ хўжалигини молиялаштириш ва аграр соҳани субсидиялаш бўйича янги режалар муҳокама қилинди'ning rasmi

    Жамият 09.12.2025 17:05

    Қишлоқ хўжалигини молиялаштириш ва аграр соҳани субсидиялаш бўйича янги режалар муҳокама қилинди

    Президент Шавкат Мирзиёев пахтачилик ва ғаллачиликни молиялаштириш, шунингдек, аграр соҳада субсидияларни ажратишнинг янги механизмларига бағишланган тақдимот билан танишди.