Қарорга кўра, бинолар, йўллар ва муҳандислик тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ёки бузиш жараёнида ҳосил бўлган чиқиндилар фақат чиқиндиларни қайта ишлаш билан шуғулланувчи корхона ёки полигонларга шартнома асосида юборилади.
Қурилиш лойиҳаларида чиқиндилар ҳажми, уларни тўплаш жойлари ва чанг ҳамда ёқимсиз ҳидларни бартараф этиш чоралари мажбурий кўзда тутилади.
Шунингдек, хавфли қурилиш материаллари муомаласини назорат қилиш тартиби жорий этилади. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги газбетон маҳсулотлардан фойдаланиш бўйича норматив ҳужжатларни янгилайди.
Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳажми 62 триллион сўмга етказилиши, 3,5 миллиард АҚШ доллари миқдорида инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши кутилмоқда.






