АсосийЖамият

Бухорода цех портлаб кетди

Ушбу мудҳиш ҳодиса ортидан 4 киши ҳалок бўлган.

'Бухорода цех портлаб кетди'ning rasmi

Когон туманидаги портловчи моддалар ишлаб чиқарувчи цехда содир бўлган портлаш 4 кишининг ўлимига сабаб бўлди. Воқеа жойида ҳукумат комиссияси иш бошлади.

Бугун, 6 декабрь куни Бухоро вилояти Когон туманида жойлашган “Шаҳмс ЛТД” МЧЖга қарашли портловчи моддалар ишлаб чиқариш цехида кучли портлаш юз берди. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълум қилишича, ҳодиса соат 09:40 да “Мустақиллик” МФЙ ҳудудида содир бўлган ва оқибатда корхонада ишлаётган 30 ходимдан 4 нафари ҳалок бўлган.

Мазкур корхона 2019 йилдан буён Марказий Осиё ва Ўзбекистон тоғ-конь саноати корхоналари учун янги конларни ўзлаштиришда қўлланиладиган портловчи моддаларни ишлаб чиқариб келади.

Воқеа жойига зудлик билан етиб келган Бухоро вилояти ФВБнинг 7 та қутқарув бўлинмаси ёнғинни соат 10:27 да тўлиқ ўчирган. Портлаш натижасида енгил тан жароҳати олган 4 нафар ходим шифохонага етказилган. Улардан иккисига амбулатор ёрдам кўрсатилиб, уйига рухсат берилган.

Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига кўра, ҳодиса бўйича Саноат хавфсизлиги қўмитаси раиси Абдуваққос Рафиқов бошчилигида ҳукумат комиссияси тузилди. Комиссия жабрланганларга ёрдам кўрсатиш, портлаш сабабларини ўрганиш, оқибатларни бартараф қилиш ва келгусида бундай ҳолатларни олдини олиш чораларини ишлаб чиқиш билан шуғулланади.

Ҳозирда ҳудуд тўлиқ назоратга олинган ва оқибатларни бартараф этиш ишлари давом этмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Аббос Ароқчи: “Агар раҳбар ўлдирилса ҳам, тизим барқарор қолади”'ning rasmi

    Жамият 25.02.2026 19:41

    Аббос Ароқчи: “Агар раҳбар ўлдирилса ҳам, тизим барқарор қолади”

    Эрон ТИВ раҳбари мамлакат бошқарув тизими алоҳида шахсларга боғлиқ эмаслигини таъкидлади.

    'Бугун республиканинг айрим жойларида ёмғир ёғиши кутилмоқда'ning rasmi

    Жамият 25.02.2026 19:38

    Бугун республиканинг айрим жойларида ёмғир ёғиши кутилмоқда

    “Ўзгидромет” 26 февраль куни Ўзбекистон бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

    'Фарғонадаги боғчада болани ток урди'ning rasmi

    Жамият 25.02.2026 19:05

    Фарғонадаги боғчада болани ток урди

    Ҳодиса оқибатида боланинг соғлиғига жиддий зарар етгани айтилмоқда.

    'Темурийлар тарихи давлат музейи реконструкция сабаб вақтинча ёпилди'ning rasmi

    Жамият 25.02.2026 16:51

    Темурийлар тарихи давлат музейи реконструкция сабаб вақтинча ёпилди

    Музейда реконструкция ва янги экспозиция яратиш ишлари бошланиши муносабати билан ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатиш тўхтатилди.

    'Сирдарёда қутургани айтилган ит ваҳшийларча калтакланди'ning rasmi

    Жамият 25.02.2026 15:36

    'Бугун ўзбекистонликлар сайёралар парадини кузатди'ning rasmi

    Жамият 25.02.2026 15:03

    Бугун ўзбекистонликлар сайёралар парадини кузатди

    Осмонда бир вақтнинг ўзида 6 та сайёра саф тортади, улардан 4 тасини оддий кўз билан кўриш мумкин.