АсосийЖамият

Хитойдан 15 миллиард доллардан зиёд инвестицияларни ўзлаштириш режалаштирилган

Шавкат Мирзиёев Хитойнинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашув ўтказди.

'Хитойдан 15 миллиард доллардан зиёд инвестицияларни ўзлаштириш режалаштирилган'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев Хитойнинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашув ўтказди. Музокаралар давомида амалий ҳамкорликни кенгайтириш, энергетика соҳасида замонавий технологиялар ва муҳандислик ечимларини жорий этишга қаратилган ўзаро манфаатли кооперация лойиҳаларини илгари суриш масалалари муҳокама қилинди.

Хитой компанияларининг Ўзбекистонда лойиҳалар амалга оширишга қизиқиши ортиб бораётгани қайд этилди. Биргина жорий йилда Хитойдан 15 миллиард доллардан зиёд тўғридан тўғри инвестицияларни ўзлаштириш режалаштирилган, қўшма лойиҳаларнинг умумий портфели эса қарийб 90 миллиард долларни ташкил этмоқда.

Кўп қиррали ҳамкорликнинг муҳим йўналиши сифатида энергетика соҳасига алоҳида эътибор қаратилди. Хитойлик шериклар иштирокида умумий қуввати қарийб 10 гигаватт, қиймати 9 миллиард доллардан ортиқ 30 дан зиёд лойиҳалар амалга оширилмоқда. Бугун қўшимча равишда қарийб 2 миллиард долларлик 14 та лойиҳа ишга туширилди.

China Datang компанияси президенти Джоу Юанлонг билан мавжуд фотоэлектр станцияларини кенгайтириш, янгиларини қуриш ва қўшимча сақлаш қувватларини барпо этиш режалари муҳокама қилинди. Компаниянинг кадрлар тайёрлаш, илмий-тадқиқот лабораториясини очиш, қишлоқ хўжалиги ва чорвачиликда қайта тикланадиган энергия технологияларини жорий этиш бўйича ташаббуслари қўллаб-қувватланди.

China Energy Engineering Corporation компанияси раҳбари Сю Лю билан суҳбатда мамлакатимиз ҳудудларида қуёш электр станциялари ва энергия сақлаш тизимларини қуриш бўйича қўшма саъй-ҳаракатлар юқори баҳоланди. Муқобил энергетика ва юқори кучланишли тармоқларни ривожлантириш лойиҳаларини илгари суриш муҳимлиги таъкидланди.

Sinoma Energy компанияси раиси Мен Синлин шамол электр станцияси ҳамда шамол турбиналари учун парракларни маҳаллийлаштириш учун завод қурилишининг бориши ҳақида ахборот берди. Шунингдек, кимё ва қурилиш саноатида чиқиндиларни тозалаш бўйича компания таклиф этаётган технологик ечимлар юзасидан фикр алмашилди. Ушбу лойиҳаларга доир ишларни жадаллаштириш зарурлиги таъкидланди.

Universal Energy компанияси бош директори Нан Йи билан мамлакат ҳудудларида шамол электр станциялари қурилишини жадаллаштириш чоралари муҳокама қилинди.

China General Technology компанияси директорлар кенгаши раиси Кан Хубяо билан янги ишга туширилган когенерация станциясини самарали ишлатиш муҳокама қилинди. Компаниянинг Ўзбекистондаги инвестиция фаолиятини кенгайтириш бўйича келишувга эришилди.

Давлат раҳбари  Poly Changda Engineering  компанияси бош директори Мяо Сзечуннинг келгуси йилда бугун ишга туширилган қуёш электр станциясининг мантиқий давоми сифатида энергия сақлаш тизимини қуриш бўйича режаларини қўллаб-қувватлади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Аббос Ароқчи: “Агар раҳбар ўлдирилса ҳам, тизим барқарор қолади”'ning rasmi

    Жамият 25.02.2026 19:41

    Аббос Ароқчи: “Агар раҳбар ўлдирилса ҳам, тизим барқарор қолади”

    Эрон ТИВ раҳбари мамлакат бошқарув тизими алоҳида шахсларга боғлиқ эмаслигини таъкидлади.

    'Бугун республиканинг айрим жойларида ёмғир ёғиши кутилмоқда'ning rasmi

    Жамият 25.02.2026 19:38

    Бугун республиканинг айрим жойларида ёмғир ёғиши кутилмоқда

    “Ўзгидромет” 26 февраль куни Ўзбекистон бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

    'Фарғонадаги боғчада болани ток урди'ning rasmi

    Жамият 25.02.2026 19:05

    Фарғонадаги боғчада болани ток урди

    Ҳодиса оқибатида боланинг соғлиғига жиддий зарар етгани айтилмоқда.

    'Темурийлар тарихи давлат музейи реконструкция сабаб вақтинча ёпилди'ning rasmi

    Жамият 25.02.2026 16:51

    Темурийлар тарихи давлат музейи реконструкция сабаб вақтинча ёпилди

    Музейда реконструкция ва янги экспозиция яратиш ишлари бошланиши муносабати билан ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатиш тўхтатилди.

    'Сирдарёда қутургани айтилган ит ваҳшийларча калтакланди'ning rasmi

    Жамият 25.02.2026 15:36

    'Бугун ўзбекистонликлар сайёралар парадини кузатди'ning rasmi

    Жамият 25.02.2026 15:03

    Бугун ўзбекистонликлар сайёралар парадини кузатди

    Осмонда бир вақтнинг ўзида 6 та сайёра саф тортади, улардан 4 тасини оддий кўз билан кўриш мумкин.