АсосийСиёсат

2026 йилдан Ўзбекистонда 65 мегаваттли кичик ва микро ГЭСлар барпо этилади

Ушбу лойиҳалар ҳисобига 80 мингта хонадонда электр таъминоти тубдан яхшиланади.

'2026 йилдан Ўзбекистонда 65 мегаваттли кичик ва микро ГЭСлар барпо этилади'ning rasmi

Аҳолининг муқобил энергия манбаларидан фойдаланишини қўллаб-қувватлаш бўйича ишлар жадал давом эттирилиши таъкидланди. Бу ҳақда  Халқаро конгресс марказида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтаётган маросимда сўз очилди.

 Унда қайд этилишича, янги йилда Хитой тажрибаси асосида 300 та маҳалла ҳудудида аҳоли билан кооперация орқали 107 мегаваттли қуёш станциялари ўрнатилади.

 Мазкур ижтимоий лойиҳа кенг жорий этилиб, 30 мингта камбағал оилага “яшил” энергия кириб боради. Улар ўз эҳтиёжидан ортиқча электр энергиясини тармоққа узатиб, даромад топади.

Тадбиркорлар ҳам сув ресурсларидан унумли фойдаланиб, жорий йил 40 мегаваттли кичик ва микро ГЕСлар қуришди. Натижада 120 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилди ва улар қўшимча даромад манбаига эга бўлди.

Кейинги йилда 65 мегаваттли кичик ва микро ГЕСлар барпо этилади. Ушбу лойиҳалар ҳисобига 80 мингта хонадонда электр таъминоти тубдан яхшиланади.

    Бошқа янгиликлар