АсосийЖамият

Эркинжон Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

Турдимов ушбу лавозимга вилоят Халқ депутатлари кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида овоз бериш натижаларига кўра тасдиқланди.

'Эркинжон Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди'ning rasmi

Президентимиз аҳоли ва тадбиркорларнинг фикрини ўрганиб, Сирдарё вилояти ҳокими лавозимига ҳоким вазифасини бажараётган Эркин Турдимовни тавсия этишга қарор қилганини қайд этди.

"Халқимиз яхши яшасин, фарзандлари замонавий билим ва касб эгалласин, даромади кўпайсин деб ҳаракат қиляпмиз. Мен аминман, яна бир-икки йил қаттиқ излансак, Сирдарёда жуда катта ўсиш, ривожланиш бўлади. Вилоятда мана шундай ишларни ташкил қилиш учун қатъиятли, талабчан, энг асосийси, аҳоли ва тадбиркорларни қийнаётган масалаларга тезкор ечим топадиган салоҳиятли раҳбар керак", – деди давлат раҳбари.

Сессияда ташкилий масала кўрилди.

Президент аҳоли ва тадбиркорларнинг фикрини ўрганиб, Сирдарё вилояти ҳокими лавозимига ҳоким вазифасини бажараётган Эркин Турдимовни тавсия этишга қарор қилганини қайд этди.

Вилоят фаолларининг фикрлари тингланиб, ҳокимни тайинлаш масаласи овозга қўйилди. Овоз бериш натижаларига кўра, Эркин Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Ҳоким Сирдарёни ривожлантириш бўйича режаларини ҳаётга, аҳоли турмуш тарзига кўчириб, вилоятни энг илғор ҳудудлардан бирига айлантириш учун келаси йил вилоятга жами 3 миллиард доллар инвестиция киритиш, экспортни 500 миллион долларга етказиш, 185 минг одамни банд қилиш бўйича қаттиқ ишлаши лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Наманганда тоға-жиян 1 килограмдан ортиқ олтин билан қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:42

    Наманганда тоға-жиян 1 килограмдан ортиқ олтин билан қўлга тушди

    Тоға ва жиян олтинни Қирғизистондан олиб ўтиб, бошқа бир қариндошига етказиб берган вақтида жиноят устида қўлга олинган.

    'Эркинжон Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:07

    Эркинжон Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

    Турдимов ушбу лавозимга вилоят Халқ депутатлари кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида овоз бериш натижаларига кўра тасдиқланди.

    'Энг "оғир" туманлардан бири бўлган Сайхунободда бугун ҳаёт, одамларнинг кайфияти ўзгарган — Президент'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:48

    Энг "оғир" туманлардан бири бўлган Сайхунободда бугун ҳаёт, одамларнинг кайфияти ўзгарган — Президент

    Сирдарёда Шавкат Мирзиёев иштирокида Халқ депутатлари кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бошланди.

    'АЁҚШларда сифатсиз бензин сотуви бўйича рейдлар ўтказилмоқдв'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:10

    АЁҚШларда сифатсиз бензин сотуви бўйича рейдлар ўтказилмоқдв

    Аҳолини сифатли ва экологик тоза ёнилғи билан таъминлаш мақсадида АЁҚШларда тезкор назорат тадбирлари амалга оширилмоқда.

    'Шавкат Мирзиёев Сирдарёдаги маҳаллалардан бирида бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:21

    Шавкат Мирзиёев Сирдарёдаги маҳаллалардан бирида бўлди

    Президент Бўстон маҳалласида амалга оширилган бунёдкорлик ишларини бориб кўрди.