АсосийЖамият

Президент Сирдарёдаги "Invest Asia" корхонасига ташриф буюрди

Ҳозирда ички бозордаги полипропилен қоп ва юмшоқ контейнерларнинг 60 фоизи, стретч плёнкаларнинг 40 фоизи айнан шу корхона ҳиссасига тўғри келади.

'Президент Сирдарёдаги "Invest Asia" корхонасига ташриф буюрди'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев “Сирдарё” эркин иқтисодий зонасида фаолият юритаётган “Invest Asia” корхонасида бўлди.

Корхона қадоқлаш маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича Марказий Осиёда етакчилардан бири ҳисобланади. Ҳозирда ички бозордаги полипропилен қоп ва юмшоқ контейнерларнинг 60 фоизи, стретч плёнкаларнинг 40 фоизи айнан шу корхона ҳиссасига тўғри келмоқда.

Мажмуа 60 гектар майдонда барпо этилган бўлиб, ҳозирги пайтда 2,5 мингга яқин иш ўрни яратилган.

Қадоқлаш маҳсулотлари озиқ-овқатдан тортиб, фармацевтика, саноат, қурилиш ва маиший кимёгача бўлган кўплаб соҳалар учун зарур. Уларнинг сифати маҳсулотнинг хавфсиз сақланиши, транспортировкаси ва бозорга ўз вақтида етказилишига бевосита таъсир қилади. Шунинг учун ҳам бундай маҳсулотларни ўзимизда ишлаб чиқариш импорт харажатларини камайтиради, ички бозор барқарорлигини таъминлайди ва ишлаб чиқарувчилар учун харажатларни сезиларли қисқартиради.

“Инвест Асиа” корхонасининг яна бир муҳим жиҳати унинг мамлакатда биоаксал йўналтирилган полипропилен плёнка ишлаб чиқарадиган ягона корхона эканидир. Бу плёнка тури энг оммабоп қадоқлаш материалларидан бири бўлиб, қаттиқ ва енгиллиги билан ажралиб туради.

Жорий йилнинг ўн ойида корхонада 1,9 триллион сўмлик маҳсулот тайёрланган, 23 миллион долларлик экспорт амалга оширилган. Австрия, Германия, Италия, Хитой ва АҚШ каби давлатларда ишлаб чиқарилган юқори технологияли ускуналардан фойдаланилмоқда.

Президентимиз корхонада амалга оширилаётган технологик жараёнларни кўздан кечирди, ишчилар билан мулоқот қилди. Келгуси режалар билан танишди.

Шунингдек, йил якунига қадар бу ерда Марказий Осиёдаги энг йирик спанбонд ва мелтблаун – нотўқима мато ишлаб чиқариш қувватлари ишга туширилиши кутилмоқда. Бундай матолар тиббиёт, қурилиш, маиший кимё ва қишлоқ хўжалигида кенг қўлланилади.

Барча лойиҳалар тўлиқ қувватга чиққач, иш ўринларининг сони 10 мингтага етиши, полимерни қайта ишлаш қуввати 280 минг тоннагача ошиши кутилмоқда.

Давлатимиз раҳбари шу ерда вилоятда йирик лойиҳаларни амалга ошираётган ва янги ташаббуслар билан чиқаётган хорижий инвесторлар билан ҳам мулоқот ўтказди. Ҳудуд иқтисодиёти, аҳоли бандлиги ва турмуш даражасини оширишга хизмат қиладиган ҳар бир лойиҳа давлат томонидан, албатта, қўллаб-қувватланиши таъкидланди.

Инвесторлар мамлакатимиздаги тадбиркорлик ва инвестиция муҳитини юқори баҳолаб, бизнес учун яратилган кенг имкониятлар ҳамда амалий кўмак учун давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдирдилар.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентдаги 4 та қурилиш объектида иш тўхтатилди, 47 киши огоҳлантирилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:56

    Тошкентдаги 4 та қурилиш объектида иш тўхтатилди, 47 киши огоҳлантирилди

    Тошкент шаҳрида экологияни асраш юзасидан чора-тадбирлар асосида қурилиш объектларида ўрганишлар ўтказилди.

    'Австралия компанияси Ўзбекистон олийгоҳининг илмий салоҳиятига 2 млн доллардан ортиқ сармоя киритмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:47

    Австралия компанияси Ўзбекистон олийгоҳининг илмий салоҳиятига 2 млн доллардан ортиқ сармоя киритмоқда

    Австралиянинг "Micromine Australia Pty Ltd" компанияси ва НИТУ "МИСИС"нинг Олмалиқ шаҳридаги филиали ўртасида кон-металлургия соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш ва инновацион ечимларни ишлаб чиқиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида йирик шартнома имзоланди.

    'Сирдарёга катта режалар билан келганмиз — Президент'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:13

    Сирдарёга катта режалар билан келганмиз — Президент

    Шавкат Мирзиёевнинг Сирдарёга ташрифи бошланди. Сафарнинг биринчи манзили "River Med Pharm" корхонаси бўлди.

    'Кореяда ишлаётган ўзбекистонликлар огоҳлантирилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:00

    Кореяда ишлаётган ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

    Жанубий Кореяда E-7 ва E-9 визалари билан ишлаётганлар орасида норасмий ишларга ўтиб кетиш ҳолатлари кўпайгани айтилмоқда.

    'Ҳаво тозалигини таъминлаш учун қанча маблағ ажратилиши айтилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:29

    Ҳаво тозалигини таъминлаш учун қанча маблағ ажратилиши айтилди

    Ўзбекистонда ҳаво тозалигини таъминлаш учун маблағлар Давлат мақсадли жамғармасига экологик муаммоларни ҳал қилиш учун ажратилади.