АсосийЖамият

Шаҳзода Муҳаммедова “Imarat Development” билан боғлиқ эътирозларга муносабат излаб, мижозлар фикрини ўрганди

Ижтимоий тармоқларда Марат Хайруллаевич Ҳамдамов номи билан боғланган “Imarat Development” қурилиш компаниясидан уй харид қилган фуқаролар пулини ололмаётгани ҳақидаги мурожаатлар кенг муҳокамага сабаб бўлди.

'Шаҳзода Муҳаммедова “Imarat Development” билан боғлиқ эътирозларга муносабат излаб, мижозлар фикрини ўрганди'ning rasmi

Айримлар шартномани бекор қилган, бироқ ваъда қилинган пул ойлар давомида қайтарилмагани айтилади. Компания эса кечикишларни “ички жараёнлар” билан изоҳламоқда.

Мижозлар билдираётган фикрларга кўра, 2023–2024 йилларда турар жой лойиҳаларидан уй сотиб олган бир қатор харидорлар кейинчалик рухсат ҳужжатлари тўлиқ эмаслиги, жойлашув айтилгандек бўлмаганини билиб, шартномани бекор қилган. Аммо асосий савол — нима учун пул вақтида қайтарилмаяпти?

274 миллион сўм тўлов қилган аёлнинг айтишича, компания пулни бир ойда қайтаришни ваъда қилган, аммо орадан 10 ой ўтиб ҳам маблағ олинмаган. У компания вакиллари билан учрашишнинг ўзи муаммо бўлаётганини, айрим мулоқотларда босим сезилганини айтади.

Яна бир харидор — 100 миллион сўм тўлов қилган фуқаро — жойлашув ҳақидаги нотўғри маълумот сабаб шартномани бекор қилганини, аммо пулни ололмай бир неча ой қатнагани ҳақида гапирди.

Бошқа бир мижоз эса “Imarat Development” рекламалари асосида уй сотиб олганини, бироқ ваъда қилинган қурилиш ишлари ҳозиргача бошланмаганини айтади. Лойиҳа “суст кетаётгани”дан шикоятлар ортмоқда.

Мазкур эътирозлар оммага чиққач, Марат Ҳамдамов муаммоларни ҳал қилишини билдирган эди. Компания вакили ҳам айрим мижозларга пул қайтарилганини тасдиқлади, аммо қолганлари бўйича жараёнлар “юридик босқичда” экани айтилди.

Шу боис савол ҳануз очиқ қолмоқда: нима учун мижозлар пулини олиш учун ойлаб навбат кутиши керак?

Норозилик билдираётганлар сони эса ортиб бормоқда. Тармоқларда тарқалган видеоларда пулини талаб қилиб борганда соғлиги ёмонлашиб, тез ёрдам чақиртирган мижозлар ҳам кўринади.

Шу орада, Шаҳзода Муҳаммедова ҳолатга муносабат билдирар экан, ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида “Imarat Development”дан уй харид қилган фуқаролардан фикр ва муносабатини қолдиришни сўради.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Зироат Мирзиёева 60 ёшни қаршилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:14

    Зироат Мирзиёева 60 ёшни қаршилади

    Ўзбекистоннинг биринчи хоними Зироатхон Мирзиёева бугун, 4 декабрь куни 60 ёшни нишонламоқда.

    'Ўзбекистон бўйлаб 11 ойда 8,5 млн литр сифатсиз ёқилғи аниқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:22

    Ўзбекистон бўйлаб 11 ойда 8,5 млн литр сифатсиз ёқилғи аниқланди

    Таҳлиллар натижасида 23 та ҳолатда 306 минг литрдан ортиқ ёқилғи давлат стандартларига жавоб бермаслиги аниқланган.

    'Тошкент вилоятида ҳаво ифлосланишини аниқлаш учун вертолёт патрули ишга туширилди'ning rasmi

    Жамият 03.12.2025 20:44

    Тошкент вилоятида ҳаво ифлосланишини аниқлаш учун вертолёт патрули ишга туширилди

    Махсус комиссия ҳаво сифатини яхшилаш, экологик барқарорликни таъминлаш ва аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш бўйича комплекс тадбирларни давом эттирмоқда.

    'Тошкентда интеллектуал транспорт тизими бўйича пилот лойиҳа ишга туширилади'ning rasmi

    Жамият 03.12.2025 19:21

    Тошкентда интеллектуал транспорт тизими бўйича пилот лойиҳа ишга туширилади

    Ерости ва ерусти метрополитен линияларининг умумий узунлиги 70,5 километрга етказилиб, бекатлар сони 29 тадан 50 тагача ошди.

    'Тошкентда ҳайдовчи пиёдалар йўлида аёлни уриб юборди'ning rasmi

    Жамият 03.12.2025 15:15

    Тошкентда ҳайдовчи пиёдалар йўлида аёлни уриб юборди

    Ҳодиса юзасидан терговга қадар суриштирув бошланган.

    'Тошкент автобусларида йўл ҳақини тўламаган 20 мингга яқин йўловчи жаримага тортилди'ning rasmi

    Жамият 03.12.2025 13:01

    Тошкент автобусларида йўл ҳақини тўламаган 20 мингга яқин йўловчи жаримага тортилди

    Пойтахт жамоат транспортида электрон тўлов тизимига ўтиш жараёни кучайган сари чиптасиз юриш ҳолатлари бўйича назорат ҳам қатъийлашмоқда.