АсосийЖамият

Тошкентда интеллектуал транспорт тизими бўйича пилот лойиҳа ишга туширилади

Ерости ва ерусти метрополитен линияларининг умумий узунлиги 70,5 километрга етказилиб, бекатлар сони 29 тадан 50 тагача ошди.

'Тошкентда интеллектуал транспорт тизими бўйича пилот лойиҳа ишга туширилади'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев 3 декабрь куни Тошкентда транспорт бошқарувини такомиллаштириш ва тирбандликларнинг олдини олиш чораларига доир тақдимот билан танишди.

Кейинги йилларда пойтахтда жамоат транспортини ривожлантириш бўйича анча ишлар қилинди. Автобуслар парки икки баробарга кенгайтирилиб, уларнинг умумий сони 1900 тага яқинлашди, қатнов интервали 30 дақиқадан 15 дақиқага қисқарди. Натижада автобуслардан фойдаланувчиларнинг сони кунлик 1,4 миллион нафарга етди.

Ерости ва ерусти метрополитен линияларининг умумий узунлиги 70,5 километрга етказилиб, бекатлар сони 29 тадан 50 тагача ошди. Метро бир кунда 900 минг нафар йўловчиларга хизмат кўрсатмоқда.

Шаҳар кўчаларида ҳаракатни ташкил этиш бўйича техник ишлар кўлами кенгайиб, 2870 та белги алмаштирилди, 2770 та янги белги ва 55 та светофор ўрнатилди.

Шу билан бирга, аҳоли ва транспорт воситалари сонининг ўсиши, шаҳардаги иқтисодий жараёнлар натижасида йўл инфратузилмасига юклама кескин ортмоқда. Пойтахтнинг асосий транспорт йўлакларига босим 2 баробар кўпайгани, кейинги йиллардаги 7-8 балли тирбандликлар одатий ҳолга айлангани кўрсатиб ўтилди. Жамоат транспортидан фойдаланиш улуши шахсий автомобилларникидан камлигича қолмоқда. Буларнинг барчаси экологик ҳолатга ҳам ўз таъсирини кўрсатиб келмоқда. 

Дунё амалиётида йўл ҳаракатини бошқаришнинг энг самарали усули сифатида интеллектуал транспорт тизими (ИТС) кенг қўлланилмоқда. Мазкур ёндашувга кўра, шаҳарларда ҳаракатни ўз вақтида назорат қилиш, таҳлилини олиб бориш ва режалаштириш марказлашган ҳолда амалга оширилади. 

Тақдимотда шу мақсадда Тошкент шаҳрида ягона йўл ҳаракатини ташкил этиш марказини яратиш таклиф қилинди.

Марказ транспорт ва пиёдалар оқимларини таҳлил қилиш ва моделлаштириш, интеллектуал транспорт тизимини жорий этиш ҳамда бошқариш, транспорт мастер-режаси ва каркасини, шу жумладан, юк ташишлар ҳамда шаҳар паркинг майдонларини ташкил қилиш, электр қувватлаш инфратузилмасини ривожлантириш, индивидуал ҳаракатланиш воситаларидан фойдаланишни рағбатлантириш каби вазифалар билан шуғулланади.

 

Марказ интеллектуал транспорт тизимининг оператори ҳисобланади. Мазкур платформа камералар, датчиклар, ГПС воситалари орқали йиғилган маълумотларни, хусусан, сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда таҳлил қилиб, тирбандликлар статистикасини юритиш ва уларни башорат қилиш, маршрутларни оптималлаштириш, светофор фазаларини адаптив тарзда ўзгартириш, йўл-транспорт ҳодисалари рўй берган пайтда фавқулодда хизматларни чақириш каби имкониятларга эга бўлади. 

Тизимнинг жорий қилиниши натижасида йўлларда транспорт ҳаракатининг ўртача вақти ва фавқулодда хизматларнинг ЙТҲ жойига етиб келиш вақти қисқариши, асосий йўллардаги тирбандликлар ҳамда йўл-транспорт ҳодисалари камайиши кутилмоқда.

Президентимиз таклифларни маъқуллаб, пилот лойиҳани жорий йилнинг ўзидаёқ ишга тушириб, келгуси йилларда уни кенгайтириш, 2030 йилга қадар уни ҳудудлар билан интеграция қилишни топширди. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкент вилоятида ҳаво ифлосланишини аниқлаш учун вертолёт патрули ишга туширилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 20:44

    Тошкент вилоятида ҳаво ифлосланишини аниқлаш учун вертолёт патрули ишга туширилди

    Махсус комиссия ҳаво сифатини яхшилаш, экологик барқарорликни таъминлаш ва аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш бўйича комплекс тадбирларни давом эттирмоқда.

    'Тошкентда ҳайдовчи пиёдалар йўлида аёлни уриб юборди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:15

    Тошкентда ҳайдовчи пиёдалар йўлида аёлни уриб юборди

    Ҳодиса юзасидан терговга қадар суриштирув бошланган.

    'Тошкент автобусларида йўл ҳақини тўламаган 20 мингга яқин йўловчи жаримага тортилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:01

    Тошкент автобусларида йўл ҳақини тўламаган 20 мингга яқин йўловчи жаримага тортилди

    Пойтахт жамоат транспортида электрон тўлов тизимига ўтиш жараёни кучайган сари чиптасиз юриш ҳолатлари бўйича назорат ҳам қатъийлашмоқда.

    'Андижонда аҳоли яшаш хонадонида ёнғин чиқди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:01

    Андижонда аҳоли яшаш хонадонида ёнғин чиқди

    Ижтимоий тармоқларда тарқалган ёнғин видеоси бўйича расмий маълумот берилди.

    'Қирғизистонда зилзила содир бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:26

    Қирғизистонда зилзила содир бўлди

    Ер силкиниши Наманган вилоятида 2 балл, 36 км куч билан сезилган.

    'Тошкентда автомобиль ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:48

    Тошкентда автомобиль ёниб кетди

    Машинада нима сабабдан ёғин чиққани ҳақида маълумот очиқланмади.