АсосийДунё

Сирдарёдаги портлаш бўйича ҳукумат комиссияси тузилди

Гулистон шаҳридаги овқатланиш шохобчасида юз берган портлаш оқибатида 3 киши ҳалок бўлган.

'Сирдарёдаги портлаш бўйича ҳукумат комиссияси тузилди'ning rasmi

29 нафар фуқаро жароҳатлангани маълум қилинди. Ҳодисани ўрганиш учун Бош вазир ўринбосари О. Раматов раҳбарлигида ҳукумат комиссияси тузилди.

Сирдарёнинг Гулистон шаҳри, “Тараққиёт” МФЙ ҳудудида жойлашган “Уз Bek Family” МЧЖга қарашли овқатланиш шохобчасида 2 декабрь куни газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши оқибатида ёнғин келиб чиққан. Портлаш натижасида 29 нафар фуқаро турли даражада тан жароҳати олиб, уларнинг учтаси ҳалок бўлган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълум қилишича, жабрланганларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Президент топшириғи билан Бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов бошчилигида тузилган ҳукумат комиссияси ҳодисанинг сабабларини ўрганиб, келгусида бундай ҳолатларнинг олдини олиш бўйича чоралар белгилайди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Милей Сайрус турмушга чиқаётганини маълум қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 16:56

    Милей Сайрус турмушга чиқаётганини маълум қилди

    Хонанда Макс Морандога унаштирилгани ҳақида биринчи марта очиқ гапирди.

    'Исроил ҳужумида ўтин теришга чиққан икки бола ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:55

    Исроил ҳужумида ўтин теришга чиққан икки бола ҳалок бўлди

    Ғазода “сариқ чизиқ” яқинида юз берган ҳодиса яна тинч аҳоли қурбонлари сонини оширди.

    'Суперлиганинг энг яхши футболчилари эълон қилинди'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:26

    'АҚШ Лотин Америкасида наркокартелларга қарши зарбаларни кучайтиради'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:00

    АҚШ Лотин Америкасида наркокартелларга қарши зарбаларни кучайтиради

    Трамп наркотрафик туфайли ўтган йили 200 мингдан ортиқ инсон ҳалок бўлганини қайд этди.

    'Пора олиб тўймаган ўзбекистонлик амалдорлар рейтинги'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:38

    Пора олиб тўймаган ўзбекистонлик амалдорлар рейтинги

    Биз Darakchi.uz Жиззахдан Тошкентгача, Самарқанддан Сирдарёгача Давлат хавфсизлик хизмати томонидан очиқланган энг сўнгги коррупцон ҳолатларни бир жойга жамладик.

    'Тошкентда ҳавонинг сифати бироз яхшиланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:01

    Тошкентда ҳавонинг сифати бироз яхшиланди

    AQI кўрсаткичлари 70–99 оралиғида, ҳавонинг ифлосланиши “умумий” даражада баҳоланмоқда.