Бугун, 3 декабрь Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида 5 балли зилзила қайд этилди. Унинг кучи Наманган вилояти ҳудудларида сезилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Сейсмопрогностик мониторинг маркази хабар берди.
Қайд этилишича, зилзила соат 01:18 да содир бўлган. Эпимарказда сезилиш кучи 5 балл, магнитуда 3,7, чуқурлик 5 километрни ташкил қилган. Эпимарказ Тошкентдан 229 км жануби-шарқда жойлашган.
Ер силкиниши Наманган вилоятида 2 балл, 36 км куч билан сезилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистонда сезилганди.






