АсосийЖамият

Ўзбекистон 5 йил деганда биринчи марта Афғонистон билан чегарани очди

Ўзбекистон ва Афғонистонни боғловчи Термиз - Ҳайратон кўприги орқали фуқаролар учун ўтказиш пунктлари қайта иш бошлади.

'Ўзбекистон 5 йил деганда биринчи марта Афғонистон билан чегарани очди'ning rasmi

Ўзбекистон ва Афғонистонни боғловчи Термиз - Ҳайратон кўприги орқали фуқаролар учун ўтказиш пунктлари қайта иш бошлади. Бу ҳақда  Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шу билан бирга, виза олиш талаби ўз кучида қолади.

Қайд этилишича, 2021 йилда фуқароларнинг бир давлатдан бошқасига ўтиши чекланган, бу эса тадбиркорларнинг Афғонистонга боришини анча қийинлаштирган: Айритомдан 75 км узоқликда жойлашган Мозори Шарифга бориш учун (тахминан бир соатлик йўл) тадбиркорлар Тожикистон ҳудуди орқали айланиб ўтишга мажбур бўлган. Эндиликда бу чекловлар бекор қилиниб, назорат-ўтказиш пункти яна очилди.

"Чегарани кесиб ўтиш тартибининг тикланиши экспортчилар учун жиддий қулайликлар яратади. Сўнгги йилларда Афғонистонга экспорт ҳажми барқарор ўсиб бормоқда, айниқса, ушбу йўлнинг очилиши билан 2026 йилда экспортни 2,5 миллиард долларга етказиш учун барча имкониятлар мавжуд," - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Афғонистон бозорларига чиқадиган ўзбекистонлик тадбиркорларга қуйидаги имтиёзлар берилади:

- Ҳайратон ёки Мазори Шарифда омбор очган тадбиркорлар учун омборни сақлаш билан боғлиқ харажатлар 100% қоплаб берилади.

- Маҳсулотларни Афғонистоннинг 34 вилоятида реклама қилиш харажатлари — тўлиқ компенсация қилинади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Энди Ўзбекистонда ИИО ходимлари жамоат жойида қандай ҳолларда фуқаролар шахсини текшириши мумкин'ning rasmi

    Жамият Бугун 19:39

    Энди Ўзбекистонда ИИО ходимлари жамоат жойида қандай ҳолларда фуқаролар шахсини текшириши мумкин

    Ходим шахсга уни тўхтатганлик ҳамда ундан шахсини аниқлаш талаб этилаётгани сабаби ва асосларини тушунтириб бериши шарт.

    'Ўзбекистонда уч ойда мингга яқин ёшлар гиёҳвандлик жиноятларида қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:45

    Ўзбекистонда уч ойда мингга яқин ёшлар гиёҳвандлик жиноятларида қўлга тушди

    Йилнинг сўнгги уч ойида мамлакатда 3,6 мингдан ортиқ гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятлар қайд этилди.

    'Ўзбекистон Таиланд, Индонезия ва Шри-Ланкадаги тошқинлар бўйича ҳамдардлик билдирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:56

    Ўзбекистон Таиланд, Индонезия ва Шри-Ланкадаги тошқинлар бўйича ҳамдардлик билдирди

    Осиё мамлакатларида ёғингарчилик ва тошқинлар оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани Ўзбекистон томонидан чуқур қайғу билан қабул қилинди.

    'Жиззахда кучли таъсир қилувчи 200 дан ортиқ дори билан қўлга олинган шахс фош қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:21

    Жиззахда кучли таъсир қилувчи 200 дан ортиқ дори билан қўлга олинган шахс фош қилинди

    Дорилар далилий ашё сифатида ҳужжатлаштирилиб, ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда.

    'Фуқаролар фойдасига 9,3 млрд сўм ундирилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:05

    Фуқаролар фойдасига 9,3 млрд сўм ундирилди

    Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили 2025 йилнинг 9 ойлик фаолияти бўйича маълумот берди.

    'Қозоғистон орқали Россияга кетаётган ўзбекистонликларга яна огоҳлантириш берилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:41

    Қозоғистон орқали Россияга кетаётган ўзбекистонликларга яна огоҳлантириш берилди

    Ўзбекистоннинг Оқтов шаҳридаги Бош консуллиги Қозоғистон орқали Россияга йўл олаётган фуқароларни чегарадаги қонун-қоидаларга қатъий риоя этишга чақирди.