“Хавфсиз ва соғлом юрт” ойлиги доирасида Жиззах вилояти ИИО ходимлари томонидан Заргарлик маҳалласида ўтказилган тадбирда ҳаракатланаётган фуқародан жами 210 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаси ҳужжатлаштириб олинди.
Текширув жараёнида у мазкур дориларни Тошкентда яшовчи “Н.Қ.”дан 2 млн 240 минг сўмга сотиб олгани аниқланган.
Шу боис пойтахтнинг Юнусобод туманида истиқомат қилувчи 40 ёшли Н.Қ. ички ишлар бўлимига олиб келиниб, у билан профилактик суҳбат ўтказилган.
У мулоқот чоғида 4 қути (жами 240 дона) капсула кўринишидаги кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотиш мақсадида олиб кетаётганини тан олган.






