Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳузурида йиғилиш бўлиб ўтди.Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати маълум қилди.
Йиғилишда экологик барқарорлик, шу жумладан чиқиндиларни қайта ишлаш масалалари атрофлича кўриб чиқилди, шунингдек, мутасаддиларнинг қишга тайёрлик юзасидан ҳисоботлари тингланди.
Аввало, Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш боъйича махсус комиссиянинг ҳисоботи тингланди. Ҳаво ифлосланишига қарши коърилаётган, ифлосланиш манбаларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш ёъналишида амалга оширилаётган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.
Таъкидланганидек, охирги кунларда мамлакатимиз ҳудуди боъйлаб совуқ антисиклон таъсири кучайиб бормоқда. Натижада ҳаво босими ошиб, ҳарорат пасаймоқда, инверсия ҳодисалари кучаймоқда. Бундай шароитда ҳаводаги майда заррачалар юқорига коътарилмай, пастки қатламларда тоъпланиб қолмоқда. Метеорологик шароитлар туфайли ҳавонинг табиий тозаланиш суръати секинлашмоқда.
Соънгги кунларда ҳавони ифлослантираётган манбаларни аниқлаш ва уларнинг фаолиятига чек қоъйиш боъйича амалга оширилаётган ишлар тоъгърисида ахборот берилди. Иссиқхоналар, қурилиш майдонлари, автотранспорт воситалари ва ноқонуний фаолият юритувчи объектлар юзасидан оътказилган текширувлар, шаҳар боъйлаб коъчаларни намлаш, ариқларни тозалаш, фаввораларни ишга тушириш каби барқарорлаштириш тадбирлари шулар жумласидан. Кучайтирилган тартибда рейдлар ва профилактика ишлари олиб борилмоқда.
Президент мазкур чораларни нафақат пойтахтда, балки ҳудудларда ҳам тизимли давом эттириш, аниқланган қонунбузарликларни тезкор бартараф этиш, ҳавога таъсир коърсатувчи барча омилларни қатъий назорат остига олишни топширди.
Маиший чиқиндилардан электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича 933 миллион долларлик лойиҳалар 6 та ҳудудда – Андижон, Наманган, Фарғона, Самарқанд, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида бошланган, аммо бошқа вилоятларда бу борада жиддий ҳаракат кузатилмаяпти. Бошланган лойиҳаларда ҳам инвесторларни инфратузилма – йўл, электр, сув билан таъминлаш ишлари талаб даражасида эмас.
Вилоятлар ҳокимликлари ва Экология миллий қоъмитасига камчиликларни бартараф этиб, келгуси йилда қолган ҳудудларда ҳам шундай лойиҳаларни бошлаш топширилди.
2030 йилгача маиший чиқинди полигонларини 50 фоизга қисқартириш белгиланган. Соънгги йилларда 47 та полигон фаолияти тугатилиб, рекультивация қилинди, натижада 243 гектар ер табиатга қайтарилди.
Лекин ҳозирда ишлаётган 132 та полигоннинг аксариятида ҳалигача ҳимоя деворлари, “яшил белбогъ”, сув таъминоти ва экологик хавфсизлик иншоотлари ташкил этилмагани коърсатиб оътилди.
– Бу атроф-муҳитга салбий таъсир коърсатяпти ва аҳоли эътирозларига сабаб боъляпти. Шу боис, маиший чиқинди полигонларини экологик хавфсиз ҳудудга айлантириш зарур. Биринчи навбатда, одамларнинг соҳадан розилигига эришишимиз керак. Бу масалага фақат чиқиндини бошқариш эмас, балки саноат, энергетика, экологик маданият билан узвий богълиқ ёъналиш сифатида ёндашиш лозим, – дейди давлатимиз раҳбари.
Мутасаддиларга рекультивация қилинган 47 та полигон ерини қайта фойдаланишга киритиб, уларда “яшил майдон”лар барпо қилиш, янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш кераклиги коърсатиб оътилди. Мавжуд полигонларнинг барчаси атрофида “яшил белбогъ” яратиш, дарахт ва коъчат экиш ишларини полигонларнинг ярмида баҳор мавсумида, қолган ярмида куз мавсумида якунлаш вазифаси қоъйилди.
2026 йилдан бу ишларга республика бюджетидан ҳар йили камида 150 миллиард соъм ажратиб борилиши белгиланди.
Охирги икки йилда авваллари қайта ишланмаган саноат ва хавфли чиқиндиларни қайта ишлаш даражаси 4,5 фоизга олиб чиқилди. Мазкур коърсаткич камлиги қайд этилиб, саноат ва хавфли чиқиндилар ҳосил боълаётган ва сақланаётган жойларни хатловдан оътказиб, уларни қайта ишлаш ҳамда утилизация қилиш боъйича камида 1 тадан лойиҳани бошлаш зарурлиги таъкидланди. Хавфли чиқиндиларни назорат қилиш боъйича ягона ахборот-мониторинг платформасини ишга тушириш топширилди.
Йиғилишда таъкидланганидек, имтиёзли шартларда суюлтирилган газ етказиб беришда камчиликлар сақланиб қолмоқда, талон-торож ҳолатлари учрамоқда. “Ҳудудгазтаъминот” тизимига бу ҳолатларга чек қоъйиш, ҳудудма-ҳудуд юриб, аҳолининг муаммоларини ҳал этиш топширилди. Эскирган электр тармоқлари ва ортиқча юкламада ишлаётган трансформаторларни хатловдан оътказиб, уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш вазифаси қоъйилди.
Шунингдек, 1800 километр электр тармоқларида таъмирлаш ишлари сифатсиз бажарилгани аниқланган. Бош прокуратурага мазкур ҳолатларни оърганиш ва қонун устуворлигини таъминлаш, “Энергоинспексия”га эса назорат ишларини янгича ёндашув асосида ташкил қилиб, фавқулодда тартибда ишлашга оътиш топширилди.






