Қарорга кўра, Миллий гвардиянинг Қўриқлаш бош бошқармаси тугатилиб, унинг ўрнига Ички ишлар вазирлиги ҳузурида Қўриқлаш департаменти ташкил этилди. Янги департамент зиммасига бир қатор устувор вазифалар юкланади. Жумладан:
Давлат, тоифаланган ва бошқа муҳим объектлар, шунингдек, таълим муассасалари ва фуқароларнинг мулкини замонавий технологиялар асосида қўриқлаш;
қўриқланаётган объектларда ички тартиб ва назорат режимини таъминлаш;
қўриқлаш жараёнига ахборот-коммуникация воситалари ва сунъий интеллект технологияларини кенг жорий этиш.
Қарорда қайд этилишича, 2026 йил 1 январдан бошлаб қўриқловга олинган банклар, йирик ишлаб чиқариш корхоналари, маҳаллий ҳокимликлар ва бошқа объектларнинг кириш-чиқиш нуқталарига юзи аниқлаш имкониятига эга техник воситалар босқичма-босқич ўрнатилади.






