АсосийЖамият

Юридик университети Янги Тошкентга кўчирилади

Президент фармонига кўра, Тошкент давлат юридик университети учун Янги Тошкентда замонавий кампус барпо этилади.

'Юридик университети Янги Тошкентга кўчирилади'ning rasmi

Ҳужжатда белгиланганидек, университет учун Янги Тошкент ҳудудидан алоҳида ер майдони ажратилади. Кампусни лойиҳалаш ва қуриш бўйича энг мақбул таклифлар танланади.

Адлия вазирлиги, буюртмачи билан биргаликда, лойиҳани молиялаштириш ва амалга ошириш жараёнига халқаро молия институтлари, хорижий банклар ҳамда йирик қурилиш компанияларини жалб этади.

Қурилиш ишлари 2025–2028 йиллар давомида амалга оширилади.

    Бошқа янгиликлар