АсосийДунё

Ирландия аҳоли ўсиши ва миграция босими фонида қоидаларни кескин кучайтирди

Янги тартиблар бошпана изловчилар, муҳожирлар ва фуқароликка талабгорлар учун қатор чекловларни жорий этади.

'Ирландия аҳоли ўсиши ва миграция босими фонида қоидаларни кескин кучайтирди'ning rasmi

Ирландия ҳукумати аҳоли ўсиши ва бошпана сўровларининг рекорд даражада кўпайиши туфайли миграция ва бошпана қоидаларини қатъийлаштиришни маълум қилди.

Адлия вазири Жим О’Каллаганга кўра, аҳолининг 1,6 фоизлик йиллик ўсиши — Европа Иттифоқи ўртача кўрсаткичидан етти баравар юқори — уй-жой ва давлат хизматларига жиддий босим ўтказмоқда.

2025 йил апрелига келиб Ирландия аҳолиси 5,46 миллионга етди. Соф миграция 2022 йилдан бери икки баравар ошиб, йилига ўртача 72 минг кишини ташкил этмоқда.

Бу ишлашга рухсатномалар, оилаларни бирлаштириш ва украиналик қочқинларнинг келиши билан изоҳланади. 2024 йилда бошпана сўровлари 18 651 тагача кўтарилиб, рекордни янгилади.

Сўнгги йилларда бошпана изловчилар сони ортиши бир неча норозилик акциялари ва тартибсизликларга сабаб бўлди. Ўтган ой Дублин яқинида мингга яқин намойишчи полиция билан тўқнашган эди.

Янги кескин қоидалар

Ҳукумат тасдиқлаган ислоҳотлар Ирландия миграция тизимидаги энг катта ўзгаришлардан бири сифатида тавсифланмоқда. Улар қуйидагиларни ўз ичига олади:

Ишлаётган бошпана изловчилар давлат томонидан таъминланадиган турар жой харажатларига ўз даромадининг 10–40 фоизини тўлайди. Чора 7 500 кишига таъсир қилади.

ЕИдан ташқаридаги қариндошларни чақириш учун аризачилар йилига камида 44 000 евро даромадга эга бўлиши ва талабга мос уй-жой кўрсатиши шарт.

Қочқинлар учун фуқаролик олиш талаби уч йилдан беш йилга оширилади. Узоқ муддат ижтимоий нафақа олганлар эса истисно қилинади.

Давлат хавфсизлигига таҳдид солувчи ёки оғир жиноят содир этган муҳожирлар бошпана мақомидан маҳрум қилиниши мумкин.

Ҳукуматнинг айтишича, чоралар аҳолининг кескин ўсиши фонида давлат ресурсларини муҳофаза қилиш ва тизимни барқарорлаштиришга қаратилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Нукусда янги “Karakalpak Palace Hotel” фойдаланишга топширилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:43

    Нукусда янги “Karakalpak Palace Hotel” фойдаланишга топширилди

    Лойиҳа ҳудуд тадбиркорларига берилган имтиёз ва енгилликлар эвазига амалга оширилди.

    'Имрон Хон қамоқхонада вафот этдими?'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:47

    Имрон Хон қамоқхонада вафот этдими?

    Афғонистон ОАВ тарқатган маълумот ортидан тарафдорлар қамоқхона яқинида тўпланди.

    'Хитойда синов поезди 11 ишчини босиб кетди'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:42

    Хитойда синов поезди 11 ишчини босиб кетди

    Юннан провинциясида юз берган ҳодисада яна икки киши жароҳат олган.

    'Роналду жамоадошларига қимматбаҳо соатлар совға қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:37

    Роналду жамоадошларига қимматбаҳо соатлар совға қилди

    Ҳар бир соатнинг қиймати 280–400 минг долларга баҳоланган.

    'Трампга қарши Жоржияда қўйилган айбловлар бекор қилинди'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:07

    Трампга қарши Жоржияда қўйилган айбловлар бекор қилинди

    Прокуратура ишни давом эттириш “натижа бермаслигини” маълум қилди.

    'Бишкекда Путинга қомуз чалиш бўйича мастер-класс ўтказилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:32

    Бишкекда Путинга қомуз чалиш бўйича мастер-класс ўтказилди

    КХШТ саммити олдидан етакчиларга этномаданий дастур намойиш этилди.