АсосийЖамият

Энди ҳаво тозалагичлар учун бож тўланмайди

Эндиликда Ўзбекистонга маиший ҳаво филтрлари олиб киришда божхона тўлови ундирилмайди.

'Энди ҳаво тозалагичлар учун бож тўланмайди'ning rasmi

Ўзбекистонга тадбиркорлар ва фуқаролар томонидан маиший ҳаво тозалаш ускуналари олиб кирилганда божхона божидан озод қилинади. Бу ҳақда 25-ноябр куни имзоланган “Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармонида қайд этилган.

Фармонга кўра, атмосфера ҳавосининг РМ 2.5 зарралари билан ифлосланиш манбаларини аниқлаш учун Экология қўмитаси ҳузурида Атмосфера ҳавосини чуқур ўрганишга қаратилган махсус лаборатория ташкил қилинади.

Ушбу лаборатория учун ускуналар ва бошқа жиҳозлар, автоматлашган кичик стансиялар, ташланмаларнинг автоматик мониторинг стансиялари, автоматик кузатув постлари, чанг-газ тозалаш ускуналари, локал сув тозалаш иншоотлари ҳамда тадбиркорлик субектлари ва фуқаролар томонидан маиший ҳаво тозалаш ускуналари Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилганда божхона божидан озод этилади.

Шу билан бирга, махсус лабораторияга оптик таҳлиллар олиб бориш учун термооптик анализатор ускунаси ҳамда атмосфера ҳавоси намуналарини йиғиб олиш учун 5000 дона кварс филтрлар энг яхши таклифларни танлаб олиш йўли билан тўғридан-тўғри харид қилинади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Туркияда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси Маркази тақдимоти бўлиб ўтди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:15

    Туркияда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси Маркази тақдимоти бўлиб ўтди

    Истанбул шаҳрида Туркия Миллий саройлар бошқармасининг 100 йиллигига бағишланган халқаро симпозиум доирасида минтақадаги энг йирик маданий-маърифий лойиҳалардан бири — Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси Марказининг фаолияти тақдим этилди.

    'Тошкентда экологик вазият бўйича махсус комиссия тузилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:07

    Тошкентда экологик вазият бўйича махсус комиссия тузилди

    Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтда ҳаво сифати ёмонлашуви фонида тезкор чораларни белгиловчи фармон имзолади.

    'Новза бекатида аёлга ёпишган ёш йигит 5 суткага қамалди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:03

    Новза бекатида аёлга ёпишган ёш йигит 5 суткага қамалди

    Тошкент метросида аёлнинг орқасига тегиб, жинсий тусдаги хатти-ҳаракат қилган 21 ёшли йигит маъмурий тартибда жазоланди.

    'Тошкентда ҳаво ифлосланишига қарши кескин чоралар кўриш бошланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:38

    'Зойир Мирзаев: “Тандирда нон ёпмай қўйган аёлларда рак кўпайяпти”'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:15

    Зойир Мирзаев: “Тандирда нон ёпмай қўйган аёлларда рак кўпайяпти”

    Тошкент вилояти хокими Зойир Мирзаев аёллар ўртасида саратон касалликлари кўпайишини уларнинг тандирда нон ёпмаслиги билан боғлади.

    'Саида Мирзиёева экологик вазиятни шахсан назоратга олди'ning rasmi

    Жамият 24.11.2025 22:06

    Саида Мирзиёева экологик вазиятни шахсан назоратга олди

    Бугун Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева пойтахтдаги экологик вазиятни яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни муҳокама этиш мақсадида йиғилиш ўтказди.