Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев имзолаган қонун орқали мамлакат Глобал конвенцияни (Париж, 2019) расман ратификация қилди.
Бунинг натижасида Ўзбекистонда берилган олий таълим тўғрисидаги дипломлар 38 та давлатда тан олиниши мумкин.
Конвенцияга мувофиқ, иштирокчи давлатлар ўз миллий қонунчилиги асосида бошқа давлатларда берилган олий таълим малакаларини адолатли равишда тан олишга мажбур.
Тан олиш рад этилиши фақат таълим стандартлари ўртасида муҳим фарқлар бўлган тақдирда амалга оширилиши мумкин.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Марказий Осиёда Глобал конвенцияга аъзо бўлган илк давлат бўлди.






