АсосийДунё

Саудия валиаҳди АҚШга сармоя миқдорини 1 трлн долларгача оширишини айтди

Муҳаммад бин Салмон Оқ уйда Трамп билан музокараларда баёнот берди.

'Саудия валиаҳди АҚШга сармоя миқдорини 1 трлн долларгача оширишини айтди'ning rasmi

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон АҚШга киритилаётган инвестицияларни 600 миллиард доллардан 1 триллион долларгача оширишини маълум қилди. Бу ҳақда у 18 ноябрь куни Оқ уйда АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашувда айтди.

Трамп ҳам шаҳзоданинг баёнотини ижобий қарши олган. “600 миллиард энди триллион бўладими? Бу менга жуда ёқди”, — деган у.

Муҳаммад бин Салмонга кўра, Саудия Арабистони АҚШ билан технология, сунъий интеллект, материаллар, магнитизм ва бошқа соҳаларда янги келишувлар имзолаши кутилмоқда.

Маълумот учун, май ойида икки давлат тарихидаги энг йирик иқтисодий пакет — 600 миллиард доллардан ортиқ қийматдаги битимлар тўплами имзоланган эди. Шунда “Axios” нашри Трампнинг Форс кўрфази давлатлари билан 1 триллион долларлик келишув тузиш истаги борлигини ёзганди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Деҳлида судлар ва мактабларга бомба қўйилгани ҳақидаги қўнғироқлар сохта бўлиб чиқди'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:03

    Деҳлида судлар ва мактабларга бомба қўйилгани ҳақидаги қўнғироқлар сохта бўлиб чиқди

    Таҳдидлар туфайли суд ишлари тўхтатилди, полиция текширув ўтказди.

    'Cloudflare’даги йирик носозлик сабаб X, ChatGPT ва Spotify ишламай қолди'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:46

    Cloudflare’даги йирик носозлик сабаб X, ChatGPT ва Spotify ишламай қолди

    Компания 500-хатоликлар билан боғлиқ муаммо устида ишламоқда.

    'Россияда ажрашганларга жарима жорий этилиши мумкин'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:25

    Россияда ажрашганларга жарима жорий этилиши мумкин

    Депутатлар ажрим учун 40 минг рубллик тўлов таклиф қилмоқда.

    'Туркияга саёҳатга борган оиланинг уч аъзоси заҳарланиб ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё 18.11.2025 17:44

    Туркияга саёҳатга борган оиланинг уч аъзоси заҳарланиб ҳалок бўлди

    Истанбулда кўча таомлари истеъмол қилган Германиялик оила фожиали тарзда заҳарланди, тергов бошланди.

    'Россияга кирган мигрантлар сони 1 миллионга камайди'ning rasmi

    Дунё 18.11.2025 15:44

    Россияга кирган мигрантлар сони 1 миллионга камайди

    Россияга энг кўп Қозоғистон, шунингдек Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари ташриф буюрмоқда.

    'Трамп Саудияга F-35 сотиш ниятини ошкор қилди'ning rasmi

    Дунё 18.11.2025 13:15

    Трамп Саудияга F-35 сотиш ниятини ошкор қилди

    Оқ уй—яқин шарқдаги ҳарбий мувозанат ўзгариши мумкин.