АсосийДунё

БМТ Трампнинг Ғазо бўйича режасини маъқуллади

Хавфсизлик Кенгаши АҚШ президенти Дональд Трамп ишлаб чиққан тинчлик режасига халқаро қонунийлик берувчи резолюцияни қабул қилди.

'БМТ Трампнинг Ғазо бўйича режасини маъқуллади'ning rasmi

БМТ Хавфсизлик Кенгаши АҚШ президенти Дональд Трампнинг Ғазо секторини демилитаризация қилиш ва тинчликни таъминлашга қаратилган 20 бандли режасини ўз ичига олган ҳужжатни маъқуллади. 15 аъзодан 13 нафари қарорни қўллаб-қувватлаган, Россия ва Хитой эса вето қўлламасдан бетараф қолган.

Трамп Truth Social’da резолюцияни “БМТ тарихидаги энг муҳим қарорлардан бири” деб атаб, унда ташкил этилиши белгиланган “Тинчлик Кенгаши”га ўзи раҳбарлик қилишини билдирди. У кенгашга “дунёдаги энг нуфузли етакчилар” киришини таъкидлади.

Режага кўра, мусулмон давлатлари ҳам иштирок этувчи халқаро хавфсизлик кучлари Ғазода ягона қўмондонлик остида жойлаштирилади. Улар демилитаризация жараёнларини назорат қилиб, инсонпарварлик ёрдамларини етказиш вазифасини бажаради.

Шу билан бирга, дипломатик манбалар резолюцияда Фаластин маъмуриятига ваколатларни босқичма-босқич бериш тартиби аниқ кўрсатилмаганини, бу эса амалий ижрони мураккаблаштириши мумкинлигини қайд этган. Ҳужжатда Фаластин давлатини ташкил этиш ғояси тилга олинган, бироқ муддатлар белгиланмаган.

Исроил овоз бериш олдидан резолюцияда “Фаластин халқининг ўзини белгилаш ҳуқуқи” тилга олинганидан норозилик билдирган.

    Бошқа янгиликлар